Главная / Сиёсат / Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш таклиф қилинди
Место рекламы

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш таклиф қилинди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

“Ёшлар – келажагимиздир! Бугун мазкур тамойил асосида уларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Мана шундай шароитда мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортини бепул қилишни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман”, – деб ёзади петиция муаллифи.

Унинг қайд этишича, бунинг учун ўқувчилик гувоҳномаларини ҳам жорий этиш керак бўлади.

“Мактаб раҳбарияти томонидан берилган гувоҳнома асосида мактаб ўқувчиларини жамоат транспорти учун тўловлар тўлашдан озод қилишни таклиф қиламан”, – дейилади мурожаатда.

Билдирилишича, мазкур ҳуқуқдан ўқувчилик гувоҳномасини кўрсатган мактаб ўқувчилари фойдаланишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Формула-1» мусобақаларини ўтказиш таклиф этилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

f09ec31b886f2e9ec48cf9743aebcf69-438x600

Толибон” ИШИДга қарши курашишдан манфаатдорлигини билдирди

“Толибон” ҳаракати Афғонистонда ИШИДга қарши курашдан манфаатдорлигини билдирди. Бу ҳақда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари …