Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда бу ҳафтада қорли кунлар кутилмоқда
Место рекламы

Ўзбекистонда бу ҳафтада қорли кунлар кутилмоқда

Бошланган ҳафтада Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида кучли қор ёғиши ва музлаш кузатилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология марказининг ҳафталик прогнозида келтирилган.

Ўзбекистонда 18 декабрдан бошлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди: 18–19 декабрь кунлари ҳарорат 3–8 даражага пастлаб, 19 декабрь куни кундузи 0…+5 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳафта ўртасида кучли туманлар тушиши кутилмоқда. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, кундузи -3 даражагача, кечаси -7 даражагача совуқ бўлиши, қор ёғиши мумкин. Ҳудудларда шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 19 декабрь куни шамол тезлиги секундига 15-20 метрга кўтарилиши мумкин. 20-21 декабрь кунлари кундузи 0…+5 даража илиқ, тунда 0…-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёмғир ва қор ёғади, фақат 21 декабрга бориб ёғингарчиликлар тўхтайди. Туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даража илиқ, тунда 0…-5 даража совуқ бўлиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида булутли ҳаво кузатилади, 19-20 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). 21-22 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмаяпти, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи 0…+5 даража илиқ, кечаси -3 даража совуқ бўлиши мумкин.

Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида булутли ҳаво кузатилади, туман тушиши мумкин. 19-22 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши, ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ ўртасида бўлади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

cc3xy4f_fwohrbaugbqz2w-avqaj6pjr

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун Call-марказ ташкил этилди

2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан Call-марказ ташкил этилди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари