Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди
Место рекламы

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

Қайд этилишича, олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари
млн.АҚШ долларида

Кўрсаткичлар

01.01.2018

01.04.2018

01.07.2018

01.10.2018

01.11.2018

I. Ялпи олтин-валюта захиралари

28 076,9

28 494,0

27 660,5

26 407,3

26 494,1

   1. Хорижий валютадаги активлар

14 042,8

14 517,2

13 818,3

12 454,4

11 846,1

   2. Монетар олтин

14 034,1

13 976,8

13 842,2

13 953,0

14 648,0

II. Соф олтин-валюта захиралари

26 567,5

27 086,7

26 648,9

25 494,5

25 716,4

Билдирилишича, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири – 853,0 млн.долл).

Жорий йилнинг октябрь ойида олтин-валюта захираларининг кўпайиши қисман олтин нархининг 1183,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга ўсиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг кўпайишига таъсири – 403,2 млн.долл).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда айрим маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташланиши хабар берилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

nbu-logo-new-678x600

«Ўзмиллийбанк» ва Credit Suisse 200 млн евролик битимни имзолади

2018 йил 13 ноябрь куни Цюрихда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Швейцариянинг Credit …