Главная / Маданият / Ўзбек халқ достони – 3

Ўзбек халқ достони – 3

Болалар бир иш буюрса қилгудай бўлди, бир ерга буюрса. бориб келгудай бўлди. Ойдан ой ўтди, йилдан йил ўтди, ўн бирга етди.

Юртга овоза бўлиб эди: „Холбекани Зангар подшоси Холмўмин ясовулбошига берган эмиш”. Ҳалиги чўпон буни ҳам эшитди. Чўпон ҳар замон қўй ҳайдаб Қатағонга’ борса, Моҳибойни ҳам кўрар эди. Чўпонпулисини2 бериб: „Икковимиз ошна бўламиз“, – деб таниш бўлиб юрар эди. Чўпон бечора кўнглида: „Шу болалар йигирмага борса, Дўрман мамлакатига олиб бориб, таништириб, Кунтуғмиш полвоннинг болалари эканлигини билдирсам“, – дегич эди.

uzbГуркибой ўнга киргандан кейин, чўпонлар қўй боқтириб қўйди, ҳар кун бирови билан бирга юриб, қўйни боқиб келар эди. Ҳар ўн кунда навбати бир айланиб

1 Қатағон – Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри яқинида Сирдарё бўйида жойлашган қишлоқ. Чўпонпули – яйловдан қайтган чўпонлар томонидан болаларга бериладиган сийлов. келар эди. Бояги отасини кўрган чўпонга навбат келса, Гуркибойни иззатлаб, эшагига миндириб, қўйни ўзи боқар эди. Кўп меҳрибонликлар қилар эди.

Болалар ўн иккига кирди. Бир кун ёғин кўп бўлиб. қўй ҳам кўплик қилиб, Гуркибой югуриб чарчади. Қўйни ҳайдаб келиб, хўрагини еб ётиб қолди. Чў- понлар қўйнинг қийига1 олов бериб[1] [2], этак уриб[3], чўғ қилиб, устларини кептириб[4], гаплашиб ўтириб эди. Бир чўпон гапириб қолди:

  • Э биродарлар, шу Гуркибойни бизлар бўридан тушириб олдик, бир одам ҳам излаб келмади-я. – деди. Буни Гуркибой эшитиб дарров қулоқ солди… Бояги Кунтуғмишни кўрган чўпон йиғлаб юборди. Бу чўпонлар айтди:
  • Сен бир нимани биласан, бизларга айтмайсан. Гуркибойни ҳам кўп иззат қиласан. Биз Гуркибой деб эдик, сен йиғладинг. Сен шунинг сабабини айтасан, – дедилар.

Гуркибой ҳам қулоғини тикиб ётибди. Шунда бояги чўпон жўраларига қараб бир сўз деди:

Бу гўдак бу ерда бўлган саргардон, Қўй қайтариб, тилаб ейди парча нон. Гуркибойнинг зотин айласам баён, Отаси дўрманли Кунтуғмиш полвон.

Узоқда Гуркининг манзил, диёри, Бехабар боланинг кўп ичкуяри[5], Қатағонда – сайёдларнинг қўлида Гуркининг бир Моҳи деган жигари.

Куймасин ҳеч кимнинг кулбахонаси, Ўртанмасин қизил гулдай танаси, Зангар элда Холмўминнинг қўлида. Гуркининг Холбека отли энаси, Холмўмин ясовулбоши бўлар тоғаси.

Гуркибой буларнинг барини эшитиб олди, тонг отгунча йиғлаб чиқди.

Тонг отди, бир чўпон Гуркибойнинг олдига бир қўра қўйни солиб ҳайдатди. Гуркибой қўйни ёйиб, бир жойга бориб, оқшом йиғлаб чиққан эди, ёнбошлаб ётиб ухлаб қолди. Узи чилланинг ичи эди. Қўйларга ўнта оч бўри тегди, ўлдириб, бўғиб кета берди. Бир чўчиб уйқудан уйғонса, анча қўй тўмпайиб. бўғизланиб ётибди. Қараса. қўй учдан бир бўлипти. Қириб кетипти деб ҳайрон бўлиб, „Энди бундан борсам. чўпонлар урар, балки ўлдирар. менинг кимим сўраб ётипти…” – деб қўрқиб қоча берди.

Энди гапни Моҳибойдан эшитинг. У ҳам эпчилгина бола бўлган эди. Сайёдларининг бошқа шогирд болалари бир сават балиқ сотгунча, Моҳибой беш сават, олти сават балиқ сотар эди. Шу сабабдан сайёдлар кўп яхши кўрар эди. Бир кун Моҳибой саватни бошига қўйиб, бозорни оралаб: „Ёғли кабоб, доғли кабоб, олиб есанг топасан савоб“, деб данғиллаб кабоб сотиб келаётир эди, қараса, бир чол девор вайронанинг ичида, деворнинг остида, тўртта одам бир-бирига юзма-юз қараб, „гарткам“, деб ўтирипти. Моҳибой айтди: „Утириб қиладиган касб экан“. Жойни кенгайтиб, бу ҳам ошиқни олиб, гарткам деб ота берди. У қиморбозлар Моҳибойнинг „андилигини“ билиб, дуқор1 турса ҳам, ола[6] [7] [8] турса ҳам ўз фойдасига ҳукм қилиб, бир фаслда кабобнинг пулини ва устидаги юпқа тўнини бой берди. Пули қолмагандан кейин: „Э, бу ҳам касб эмас экан“, – деб Моҳибой ўйлади: „Энди борсам, сайёдлар қўлимга кабоб бермас, доимгидай кўрмас, урар, балки ўлдирар, менинг кимим сўраб ётипти“, деб бу ҳам қоча берди. Қаранг, дарёнинг бу ёғидан Гуркибой, у ёғидан Моҳибой келиб қолди. Гуркибой қараса, дарёнинг у ёғидан ўзига ўхшаган бир етим ке- лаётипти. Қараб турса, етимликдан ками йўқ, ченамоқдан’ енги йўқ[9] Гурки унта қараб бир сўз деди:

Баланд бўлма, паст бўлайлик, Ғанимларга қасд бўлайлик, Дарёдан ўтгин берёққа, Кел, икковмиз дўст бўлайлик!
Мавж уриб дарёдай тошиб, Бир-бирдан ҳол сўроқлашиб, Икковимиз қучоқлашиб, Икки етим дўст бўлайлик!

Моҳибой қараса, нақ ўзига ўхшаган бир етим, дарёдан бу ёққа ўт деб, чақириб турипти, дўст бўламиз дейди. „Дўст бўламан деб алдаб-сулдаб, менинг устимдаги ҳар на қолганни ҳам оламан дейдигандирсан. Менга сен дўст бўлиб, шу кебанагингни[10] берасанми? Мен сен билан дўст бўлмайман“, – дея сўкина берди.

Гуркибойнинг меҳри товлаб, укасига қараб, яхши гапириб: „Аччиқланмай жавоб бергин“, – деб турибди:

Жавоб бер, сўрайман, укам, отингни, Баён этгин ўсган мамлакатингни, Аччиқланмай жавоб бергин, чироғим, Отанг ким, энанг ким, айтгин отингни!

Айтган сўзлари таъсир қилиб, Моҳибойнинг кўнгли эриб: „Мен отимни айтганда таниб олиб қўями шу, айтсам айтақолайин-чи“, – деб бир сўз деб турипти:

Қавмим йўқ, оғажон, қариндошим йўқ, Сайр этайин десам, эмикдошим йўқ, Боқмоққа боғим йўқ, ботмоққа тоғим, Қувондисиз, бепадардан бўламан! Ўзим етим, етимликдан камим йўқ, Танҳодирман, қошимда ҳамдамим йўқ, Ҳеч мураббим, ёнимда ҳамдамим йўқ, Мураббийсиз бепадардан бўламан!

Оҳ урсам, ғамхона кўнглим жўшади, Алам тортдим, банди бувним’ бўшади, Балиқнинг қорнидан чиққан эканман, Отимни Моҳибой етим дейишади!

Моҳибой бу сўзларни айтганда, Гуркибой бечоранинг юрак-пураги ёрилгандай бўлиб, укаси эканлигини билиб, неча ширин забонликлар билан: – Дарёдан ўт,-деди. Бу асло ўтмади. Ахири ўзи дарёдан оқа-оқа ўтди. Шунда Моҳибой: „Бу даштликнинг сувга оқиб энтикишини қара“,-деб мазақ қилиб туриб эди, Гуркибой сувдан чиқиб, укаси билан кўришиб, иккови чиначоқ олишиб, болаларнинг расмини қилиб. иккови дўст бўлди. Гуркибой қараса, Маҳибой укаси ёмон теззабон[11] [12], бир гапни асло тўхтатолмайдиганга ўхшайди. Кўнглида айтди: „Кел-е, бунга акангман деб айтмайин, мабодо бирор ҳодиса рўй бермасин“, деб иккови дўстлик муҳаббатини маҳкам қилиб, йўлга тушиб кета берди. Йўлда Гуркибой Моҳибойга бу сўзларни айтиб бораётир:

Сабаб билан одам элдан адашар, Юракли эр номус учун талашар, От билан бўлмайди эшшак баробар, Ҳар ким тенгин топиб юрса ярашар.

Ақл деган оқиб ётган ариқдир, Биров кўпроқ, биров озроқ олибдир, Бой билан камбағал йўлдош бўлмайди, Қайга борсанг, ғариб тенги ғарибдир.

Ғариблар йиғласа, бедард кулади, Бепарво кўнгилга нима келади? Дўстим, энди доим бирга бўлайлик, Етимнинг қадрини етим билади.

Дўст кечмайди асло дўстнинг баҳридан. Овлоқ юрмоқ яхши душман заҳридан,

Шаҳар борган яхши-ёмон кўради, Бир хабар олайик Зангар шаҳридан.

Болалар бир-бирларига шундай меҳр қўйиб қолдиларки, бирови-бировини бир лаҳза кўрмаса, асло тоқат қилолмайди.

Болалар шу юрганча уч ҳафта йўл юриб, Зангар шаҳрига етди. Бу катта шаҳарнинг ичига кириб эди, Гуркибойнинг оғзи очилди-қолди. Лекин Моҳибой шаҳар жойда ўсган эмасми, уриб кетиб бораётипти. Бу болаларни ҳар ким кўрса: „Йўл бўлсин, болалар”, – деб ran қотади. Моҳибой: „Бизлар нон талаб”, – деб жавоб беради. Улар айтади: „Ундай бўлса, бировинг бизникида туринглар”. Моҳибой айтади: „Биз икковимиз айрилмаймиз, агар айрилсак, тонг отмас, кун ҳам ботмас. Икковимиз бир кишида хизмат қиламиз”, – деб кетиб бораётипти. Гуркибой оғзи очилиб, ҳар дўконга бир қараб: ..Одам ҳам бундай кўп бўлар экан“, деб кейин-кейин қолади. Унда Моҳибой тўхтаб: „Тез юрсанг-чи?” – деб чақириб туради. Гуркибой: „Бораётибман!” – деб тағин кейин қолади.

Икки „ гуноҳкор” бола Зангар шаҳрида мутлақо тасодифан тоғалари Холмўминга хизматкор бўлибёлланадилар. Биласизки, Холмўминясовулбошиникида оналари Холбека истиқомат қиларди. Куитуғмишни танийдиган чўпондан отасининг саргузаштларини эшитган Гуркибой онасини танийди, аммо таниганлигини сездирмайди.

Болаларнинг борганига беш-олти ой бўлиб эди, шу шаҳарнинг подшоси Буврахон ўлди. У вақтда подшо ўлса, давлатқуш деган қуш бўлар экан, қушни учирар экан, қуш кимнинг бошига қўнса, подшо қилар экан. Давлатқушни учирганига уч кун бўлган эди.

Зангар шаҳрининг катта-кичик одами далада эди. Қуш гоҳ дарахтга, гоҳ деворга қўниб юрар эди. Шу вақтда Кунтуғмишнинг ҳам гузари шу ерга тушиб қолган экан. Кунтуғмиш катта бир чилимни белга боғлаб олибди, ёмон жандалар кийиб олибди, ҳеч ким билан иши йўқ, одам билан хуши йўқ. Чекади банг, айтади вадаванг. Бир қуриб қолган дарахтнинг остига бориб, кўмир қилмоқчи бўлиб. олов ёқиб. нашанинг тараддудида эди, давлатқуши Кунтуғмишнинг бошига қўнди. Шаҳри Зангарнинг одамлари қушни қувлаб борса, қуш бир девонанинг бошига қўнди. Аркони давлат отдан тушиб, иззат- икромлар билан салом бериб: „Тақсир подшойим, юртингиз қутли бўлсин”, – десалар, Кунтуғмиш тескари қараб дим индамайди.

Ахир одамлар қушни олиб кетдилар. Подшонинг аркидан боз учирдилар. Яна келиб Кунтуғмишга қўнди. Бу маврид ҳам: „Юртингиз қутли бўлсин”, – десалар. дим индамайди. Тағин қушни олиб кетдилар. Олиб бориб яна аркдан учирдилар. Қуш келиб, учинчи мартаба бангининг бошига қўнди. Бу маврид шаҳри Зангарнинг уламолари, фузалолари[13], катта улуғлари келиб, муборак- бодлик қилиб:

  • Тақсир подшойим, юртингиз қутли бўлсин, – десалар тескари қараб, жавоб бермади. Шунда катталар туриб айтди:
  • Эй ёронлар, уч дебди. уч дебди, учдан кейин пуч дебди.

Энди шу одамни олиб бориб подшо қилмоқ даркор. Шу ишга қараганда бу одам назаркарда одам, ё бўлмаса, қушни арвоҳ урган. Агар банги бўлса, жинни бўлса, бир куни подшолик тахтини ташлаб кетиб қолар, бировинг подшо бўласан-да, – деб қўлидан чилимини тортиб олиб, бир оқ кигизнинг устига чиқариб, чир теварагидан кўтариб, жарчилар: – Замон кимнинг замони, қаландархоннинг замони, – деб кўча-кўчаларга жар солиб қичқираверибдилар. Кунтуғмишни кўтариб тилла тахт устига ўтқиздилар. Ана Кунтуғмиш ёшликдан бери юрт сўраб юрганни кўрган эмасми, Зангарни узукдай чангалига олиб, чирсиллатиб сўраб кета берди. Шунда умароларга фармон бўлдики: „Менинг …амалдорларим бир ҳафтадан жиловхонада истиқомат қилиб кетсин“. Аввал навбат Холмўмин ясовулбошига етди.

Ясовулбоши ҳовлисига келиб, аввал Гуркибой билан Моҳибойга тайин қилди: – У болалар, мен янги бўлган подшонинг жиловхонасида бир ҳафта туриб келаман, лекин сизлар оқшом ухламанглар, кундуз ухланглар! Сипойи халқнинг душмани кўп бўлади, кеч бўлганда асло дарвозани очманглар, мабодо болалик қилиб бир ҳодиса рўй бермасин, – деб кўп тайинлади. Кейин ичкарига кириб, аёлига тайин қилдики:

  • У хотин, иккита етим бола илгариги етимлардай бепарво қолиб, кетиб қолмасин, ҳол-аҳволидан хабардор бўл. „Э етим-да“, дема! Мен буларнинг охирини кўраман, деб юрибман. Буларни асло етим демагайсан, – деб хотинига кўп тайинлади. Ундан сўнг ҳовлисидан чиқиб, подшонинг давлатхонасига кетди.

Холбека ойим чечасига айтди: Янга, акам сира етимни демас эди, икки етим бор деб оғзидан туширмайди. Шу етимларни бир кўрсак нима қилади?

Холмўминнинг хотини айтди: – Акангиз бўлса чиқиб кетди. кўрсангиз юринг эса, кўрсатиб келайин,- деб битта нон, бир коса сув олиб меҳмонхонанинг эшигидан узатиб эди, Моҳибой келиб қўлидан олиб кетди. Икковлари ўтириб. нонни ўртага қўйиб емакчи бўлиб туриб эди, Холбека ойим меҳмонхонанинг такча эшигидан қараб, икковини кўрган ҳамоно увуз эти ув бўлиб, тўла бадани сув бўлиб, бутун аъзосида ларза пайдо бўлиб, кўкрагига сут келгандай бўлди. Қадди букилиб, кўзидан ёши тўкилиб, товушининг борича чинқириб йиғлай берди.

Шунда Холбека ойим янгасига қараб бир сўз деди:

Боламдан айрилдим, қанотим синиб, Йўлига термилдим, кўзларим тиниб. Шу болларни кўрган замон. янгажон, Кўкрагимга сутим тўлди ийсиниб. Омон бўлсин болаларим ўлмасин, Тоза гулдай офтоб тегиб сўлмасин.

Афт-андоми, қоши-кўзи ўхшайди, Шу иккови икки болам бўлмасин?! Энасини келганини Гуркибой билди, Моҳини қўйнига олиб йиқилди. Гуркибой кўп гапни гапга улайди, Моҳини айқалаб1 бебахт йиғлайди. Йиғлаганга ҳайрон қолиб Моҳибой, „Нега мунча йиғлайсан?“ деб сўрайди…

Холмўминнинг кетганига тўрт кун бўлиб эди. Болалар оқшом ухламас эдилар. Уйқу ғалаба қиладиган бўлгач, Гуркибой айтди: – Э Моҳижон, уйқу ҳам гаранг қилди, уйқу бўлмаса бу ҳам бало экан, шу бугун тикка туриб ухлаб қолмасак дейман.

Моҳибой айтди: – Уйқуни қочирадиган ишлар бор. Мен бир иш қиламан десам, сен уриша берасан, шунинг учун сенга айтолмайман.

Гуркибой айтди: – Сен бир касофат ишни қиламан дейсан, шунинг учун қўй деб уришаман, бўлмаса нега уришайин. Уйқу келмайдиган ишинг бўлса, шуни қил, – деди.

Моҳи айтди: – Уйқунинг офати бўза-да, жонингдан, бўзани ичиб олгин, уйқунг қаёққа қараб кетар экан…

Гуркибой айтди: – Сен касофат ишни қиламан дейсан! Бўзани сотиб олмоққа пулинг бўлмаса, бўзага мает бўлиб далбанглаб юрганда, қўлга тушеак, э бу бола-да деб, қўллайдиган одаминг бўлмаса!

Моҳибой айтди: – Э мужмал, бўзага ҳам пулми? Шаробчига бориб, ясовулбоши буюрди деб катта бир кўзасини олиб келаман, – деб югуриб чиқиб кетди.

Чопиб бориб, бўзахонанинг эшигини тақ-тақ урди. Бўзафуруш айтди: – Ким?

  • Ясовулбошининг етими, – деди.

Шаробчи ирғиб туриб, чироқни ёқиб, эшикни очиб: – Э укажон, кела беринг, кела беринг, бизлар билан ошна-таниш бўла беринг, ҳар қанча бўза керак бўлса, олиб кета беринг, бемалол, – деб бир кўзани орқалатди. Моҳибой кўзани кўтариб етиб борди.

Гуркибой айтди: – Мен чўпонлардан эшитар эдим, бўзани қирқ одам ичар эмиш. бўлмаса, чортанг[14] [15] [16] бўлиб ичар эмиш.

  • Сен Гурки, гапни нима биласан! Сени бий қиламан, ўзим косагул бўламан, сенинг телпагинг ўнг оталиқ’ бўлади, менинг телпагим чап оталиқ бўлади,

чортанг бўламиз. Холбека пиёла, тоғорани беради-да, – деб югуриб чиқиб кетди. Бориб эшикни тақ-тақ урди. Холбека айтди:

  • Ким?

Моҳибой айтди: – Етим.

  • Нега келдинг?
  • Битта тоғора, битта пиёла беринг, бўза ичамиз, – деди. Холбека айтди: – Бўза ичмакни ким қўйипти сизларга? Шаҳримизнинг янги бўлган хони бор, бўзанинг таъқиқи қаттиқ! – деб эди, Моҳибойга қаттиқ тегди, йиғлаб қайтиб, тикка Гуркининг олдига келиб… бир сўз деб турипти:

Шонаман зулфини тоблаб ўрмади, Мени ўзин боласидай кўрмади, Илоҳи, етими қурсин дунёда, Бир тоғора, пиёласин бермади.

Моҳибойнинг йиғлаб қайтгани Холбека ойимга кўп таъсир қилиб эди. „Ҳай аттанг, аввал қилган пайравлигимнинг барини бекор қилдимми, шу етим кўнгли қолиб йиғлаб кетди“, – деб жойидан туриб, бир тоғора билан пиёлани олиб, болаларнинг орқасидан борди. Болалар тоғора билан пиёлани кўриб, димоғи чоғ бўлиб, кайфи тўғри бўлди. Лекин кулишиб-ўйнашолмади, Холбека- дан ийманди. Холбека буни фаҳмлаб: „Менинг олдимда булар ёзилмас экан“, -деб астагина чиқиб кетди. Болаларга билдирмай, томнинг устига чиқиб, мўридан қаради-да, турди.

Унда Моҳибой Гуркибойга: – Ў „бий бова“, чўккалаб ўтиринг, катта одамнинг ёнбошлаб ётиши уят бўлади, – деб турғизиб ўтқизди. Ўзи билакни шимариб, этакни қайтариб, Гуркибойнинг телпагини ўнг оталиқ қилиб ўнг тарафига чалқа қилиб, ўлтирғизиб қўйди; ўзининг телпагини чап оталиқ қилиб, чап тарафга чалқайтириб ўтқизиб қўйди. Моҳибой: – Эй оталиқ телпаклар, дуруст ўтиринглар, – деб телпакларга ҳам дўқ қилаётир… Моҳибой пиёлани бир-икки айлантирди, телпак- нинг ичи тўлиб қолди. Моҳибой айтди: – Э Гуркибой, мен шуларни мажлисга қўшманг деб айтиб эдим, сиз кўнмадингиз. Буларнинг оғзи очилиб қолди. Бир югуртиб олайлик, дуруст бўлиб қолар, – деди. Иккови ҳам жойидан ирғиб туриб, ўзининг телпагини уйнинг у ёғидан бу ёғига қараб тепиб кетди. – Энди дуруст бўлгандирсизлар, – деб телпакларни яна жойига қўйиб, қайтадан бўзани сузиб, икки телпакни ҳар тўлганда иккови тепа-тепа, икки телпак билан тўртов бир кўза бўзани ичиб қўйди. Гуркибой асло бўза ичмаган эди, бу суҳбатни кўрмаган эди, шундай маст бўлдики, ўзидан ва сўзидан хабарсиз бўлди. Моҳибой ичиб кўрган эди, бу ҳам маст бўлди, ўзидан хабари бор эди.

Холбека ойим томнинг устида шу икки боланинг бўзани ичиб, телпакларини тепиб юмалатганига кулиб ўтириб эди. Шунда Моҳибойнинг юраги тошиб, етимлигининг сабабини, беқавму қариндошлигини Гуркибойга арз қилиб, бир сўз деди:

Оҳ десам, тўкилди кўздан селоб ёш, Гуркибойжон, „туғмаганнинг туби тош“.

Илоҳи, етими қурсин, Гуркибой! Кишида бўлмасми қавму қариндош?

Мен бебахтни шоду хандон айласанг, Не бўлур қувонтиб, хурсанд айласанг? Гуркибой, билмайман ота-энамни, Агар билсанг, нетар баён айласанг?

Гурки бечора ўзини тўхтатолмай юраги тошиб, Моҳибойга: – Э жигарим, кишининг зоти-зурёди, ота-энаси, эл-юрги бўлмасми, – деб бир сўз деди:

Узоқда, Моҳибой, ўсган диёрим, Бехабар қолгандир кўп ичкуярим, Икковмиз сут эмишган ширхўра, Мен акангман, сен бўласан жигарим!

Бу етимлик бизни қилди саргардон, Меҳнат қилиб, тилаб еймиз парча нон, Зотимиз айласам мен сенга баён, Отамизнинг оти – Кунтуғмиш полвон.

Сен шўрлини сувда балиқ ютгандир, Мен шўрлини бўри олиб кетгандир, Шундай бўп айрилган икковгинамиз, Ғам билан сарғайган гулдай танамиз, Икковимиз сут эмишган ширхўра, Шу бебахт Холбека – бизнинг энамиз. Моҳининг кўз ёши равона бўлиб, Акам деб, ақлидан бегона бўлиб, Чинқириб, зор йиғлаб турди жойидан, Гуркининг бошидан парвона бўлиб.

Бу сўзни Гуркибой Моҳига айтди, Холбека хатосиз барин эшитди, Болларининг бу сўзини эшитиб, Қувонгандан бебахт ўзидан кетди.

Алам тортиб банди-банди бўшлади, Во ҳасрато, хумор кўзни ёшлади, Бу сўзларнинг барин шўрли эшитиб, „Во болам!“ – деб, томдан ўзин ташлади.

Холбека ойим болалари билан топишди. Айтди: – Э гўдакларим! Сизлар жуда ёш эдиларинг, мураббийларинг йўқ эди, ўлди демакка тилим бормас эди. Хаёлим билан тирик қилар эдим. Энди менга бола қаёқда деб умидимни узган эдим. Минг-минг шукр, тирик бор экансиз…

Холбека болаларига айтди: – Сизлардан кўнглим жой бўлди, Зангари қурсин. Бу юртнинг подшоси, амалдори оталарингга зулм қилди, сизларга ҳам зулм қилади. Мени десаларинг, тонг отмай кетинглар, биров кўрмасин, билмасин, – деди:

Эшитинглар, боллар, энанг дардини, Изланглар отангнинг Дўрман юртини, Тонг отмай чиқинглар Зангар шаҳридан Эгарлаб мининглар акам отини.

Ҳар тарафга бедов отни чопинглар, Дўрман бориб, отанг дўстин топинглар, Қирқ жўраси билан Зангарга келиб, Энангни бу ердан олиб кетинглар.

Холбека ойим шоҳона сарполарни олиб келиб, қип-қизил кийимларга болаларни ўраб ташлади. Ёв-яроғ, йўл харжисига довур олиб келиб берди. Болаларнинг ўзлари боқиб ётган икки отни берди…

Болалар энасидан жавоб олиб, эрта саҳар шаҳарнинг дарвозасидан чиқиб жўнади. Саккиз кун йўл юриб, Олатоқққа етди. Моҳибой қараса, минг – бир, икки минг – бир , уч минг – бир , тўрт минг – бир , ўн мингча йилқи ёйилиб юрипти. Буврахон подшонинг йилқиси Олатоғда юрар эди. Қанча қулни хотин, бола-чақаси билан шу йилқиларга қарайсан деб ўтқизиб қўйган эди. Шу қулларга икки амалдор сардор, катта эди.

Моҳибой йилқиларни кўриб, „Кўрдингми?“ деб Гуркибойга бир сўз айтади, Гуркибой Моҳининг раъйини қайтариб, бир сўз деди:

Ҳар тарафга, Моҳи, солма кўзингни, Менга айтма тузсиз, ёмон сўзингни, Бу ерда эгасиз ётган мол борми? Бир иш қилиб койитмагин ўзингни!

Моҳибой Гуркибойнинг сўзига қулоқ солмай, шўхлик қилиб, бир тўп йилқини олдига солиб ҳайдаб юра берди. Шунда қуллар қарашиб: – Э ҳа, воҳа…, ўҳў!.. Ҳазил қилма, ҳов бола! Нобуд бўласан! – дейишяпти. Моҳибой йилқиларни ҳайдаб, чинқириб юра берди. Шунда икки амалдор отларга миниб, қўриқларини[17] қўлларига олиб, „Молни қаёққа олиб борасан!“ деб чинқириб, оғзига келганини айтиб, сўкиниб келаётипти:

Юрган йўлим бўта кўзли жўнагар, Найза текса, оқ бадандан қон оқар, Йилқим семиз қоратерли1 бўлмасин, Молларни жойига қўйгин, баччағар!

…Моҳибой қараса, икки амалдор сўкиб келаётипти. Моҳибой айтди: – Э нокас, мол ҳайдаган одам сенга бермайди-да! „Ўзингни эр билсанг, бировни шер бил“ деган экан. Сендан қўрқдикми? Биз ҳам сендай зўрни излаб юрган, кел! – деб турипти.

Энди кўринг, боллар майдон бошлади, Тараф келди, деди вақтин хушлади. Чинқираб, варқираб икки амалдор, Болларнинг бўйнига қўриқ ташлади… Энди кўринг, боллар „ўйин“ бошлади, Майдон бўлди, деди вақтин хушлади, Бир юлқувда тортиб олиб қўлидан, Қўриғини ўз бўйнига ташлади. Армон билан билмаганин билдирди, Зўрлик қилиб, ичин ғамга тўлдирди, Қўриқ билан йиқиб, отдан ағдариб, Амалдорнинг оғзин қумга тўлдирди.

„Талабгоринг кела бер!“-деб иккови йилқиларни қувиб, олдига солиб ҳайдай кетди. Ҳайдов кўрмаган хом йилқилар терлаб чарчаб қолди. Шунда бир кўлнинг лабига бориб қолдилар. Моҳибой айтди: – Э Гуркибой, кўп чарчадик-ку, шу ерда ётиб, бир дамимизни олиб, ўтиб кетсак нима қилади? Гуркибой ҳам: – Хайр, – деди. Шунда иккови йилқиларни орқасига қайтариб, отдан тушди. „Отимиз депсиниб, чивинлаб, чангитиб бизни ухлатмас“,- деб отларни узоққа бойлади. Иккови ҳам кийимларини ечиб, чопонларини устларига ойқора[18] [19] ёпиниб ётди, бошини қўйгандан қаттиқ ухлаб қолди. Буларни уйқуда қўйинг, гапни бошқа ердан эшитинг.

Бир йилқибоқар келиб: „Дод, йилқига ўғри тегди“, – деб бўлган сўзларни подшога арз қилиб эди. Шунда подшо: „Шу ўғриларни топасан-да, келасан!“ – деб лашкар жўнатиб юборди. Лашкар кеча-кундуз йўл тортиб, …кўлга келиб қараса, болалар ухлаб ётипти. Лашкар таппа-таппа отдан ташлаб, икки боланинг уйқуда қўлини маҳкам боғлаб, икковининг бошига қамчи ёғдирди.

Шунда Моҳибой қамчи ёғиб турганини ўзи назар-тузар қилмай, акасига қараб бир сўз деди:

Гуркибой, олмадим сенинг тилингни, Аттанг-а, кўрмадим Дўрман элимни, Уйқуда боғлади нозик қўлимни, Мен учун сен ҳам кўрдинг ўлимни. Банди бўлдим армон билан душманга, Ичим тўлди қайғу билан армонга, Мард бўлиб кирмадим, қайтай, майдонга, Касофатим тегди, Гуркибой, сенга.

…Кунтуғмиш аркони давлат …билан ўтириб эди. Иккита болани олиб борди. Кунтуғмиш болаларни кўргандан меҳри товланиб, оталик меҳри қайнаб, кўнгли бузилиб, бағри эзилиб: „Кел-э, бу болаларнинг оғзига бир луқма солай, агар бизлар қилганимиз йўқ деса, озод қилай“, – деб икки боласига қараб бир сўз деди:

Қизил гул очилар ғунчама-ғунча, Тоқатим йўқ тағи гул очилгунча, Рост десам, икковгинанг ёш бачча, Ёлғон десам, бунда гувоҳ бир неча, Ҳайдаганинг ёлғонмиди, ростмиди? Ёш болалар, кўнглингни шод айлайин, Бу фоний дунёдан фарёд айлайин, Ростин айтсанг, боллар, озод айлайин, Ҳайдаганинг ёлғонмиди, ростмиди?

Болалар подшонинг бу сўзини эшитиб, мункир[20] келса, озод бўлар экан, лекин мардлик қўлдан кетади, – деб Моҳибой: – Э подшойим, мардлар ўламан деб сўзидан қайтмапти, – деб бир сўз деди:

Йўқчилик жўмарднинг кўзин ўяма? Ўламан деб мард қавлидан тояма? Оқсувдан йилқингни ўзим ҳайдадим, Қўлингдан келганин қилгин, аяма!

…Шунда подшо ҳайрон бўлиб, нима деярини билмай қолди. „Ўғрилиги аниқ“,- деб эшитгандан кейин, аввалдан ҳукм бўлган эди, жаллодлар уриб- сўкиб дорга қараб олиб кета берди. Шунда Холбека бечора ҳам аёллар билан дорнинг олдидаги томнинг устига чиққан эди, шундай тикилиб қараса, икки боласини жаллод-мирғазаблар олиб келаётипти. Болаларини таниб, ичи ўтдай ёниб, чирқираб, томдан ўзини ташлади. …Холбеканинг ақли шошиб қолган эди. …Дорни кўрганда эна эмасми, жони чиқиб қўрқиб, „ҳа“ дерга ҳоли, юрарга мажоли бўлмай, дорга қараб бир сўз деди:

Узоқда болларнинг манзил-диёри,

Зор йиғлайди энаси – ичкуяри,

Ҳақиқат излагай сенга осилди, Бирдан йиқила кўр золимнинг дори!

Дўрман – болаларнинг манзили – жойи, Кўкка чиқар мендай куйганнинг ойи’ Қанча эди болларимнинг гунойи? Бирдан йиқила кўр дорнинг оғочи!

Энасининг бу сўзларига Гуркибойнинг юрак-бағри эзилиб, энасига қараб:

  • Э шўрли, қисмати қаттиқ энам, бу дунёга келиб бирор шод бўлмай, йиғлаб ўтган энам, бу оғочнинг қўлидан нима келади? – деди. Гуркибой қараса, жаллодлар Моҳининг бошида, Моҳини ўлдирмоқчи бўлаётипти. Шунда энасига айтаётган сўзини қўйиб, жаллодларга айтди:
  • Ў жаллодлар! Аввал мени ўлдиринглар, менинг олдимда Моҳи ўлмасин, менинг кўзим кўрмасин! Менинг ёшим катта, йўл меники!

Жаллодлар: – Ёши катта бўлса, аввал шуни ўлдирайлик, – деди. Шунда Моҳи зор йиғлаб:

  • Эй жаллодлар! Гуноҳни мен қилганман, Гуркибой мени шунча қайтарди, айтганини қилмадим. Гуркининг гуноҳи йўқ, мени ўлдиринглар, Гуркини озод қилинглар, мен Гуркининг қонига зомин бўлмайин! – деб жаллодларга қараб
бир сўз деди: Қонлар оқсин менинг икки кўзимдан, Янгилмадим2 асло айтган сўзимдан, Бу ишда Гуркининг йўқдир гуноҳи, Қанча гуноҳ бўлса, ёлғиз ўзимдан! Бекларнинг белида олмос қиёғи3, Ғам билан сарғайган гулдай сиёғи, Кунтуғмишнинг уйи сабил қолмасин, Қуримасин полвон отам туёғи!

Энди кўринг, полвон кўзин ёшлади, Қувонгандан ёқасини ушлади,

„Во болам!“ – деб майиблардай инграниб, Кунтуғмиш тахтидан ўзин ташлади.

Кунтуғмиш тахтидан тушиб, ақлидан адашиб, нима қиларини билмай шошиб, чопиб дорнинг остига келса, томошабинлар зич-тўп бўлиб турипти, йўл бермайди.

Одамларнинг: „Подшо келди,“ – деганига жаллодлар шошиб, „Шу вақтга довур ўлдирмабсан“,— деб бизларни ўлдиради деб, Моҳибойга пичоқ солмоққа шошиб, бўйнидан арқон билан курмак[21] бойлаб, мирғазаблар: „Торт!“ – деб юборди. Тортиб юборди. Кунтуғмиш полвон чопиб келиб, Моҳибойни суяб, жаллодларга: „Ипни қўйиб юбор!“ – деди. Жаллодлар ипни қўйиб юборди. Моҳининг дами тутилиб, нафаси ичига тушиб қолди. Кунтуғмиш Моҳини кўкрагига олиб: „Шамолни очинглар!“ – деб ҳар кўзидан етмиш қатра ёшини тўкиб, Моҳининг бетига тикилиб турибди.

Шу турган халойиқ … билди: Шу – Кунтуғмиш полвон экан, ўғри бўлиб қўлга тушган болалар – қумда қолган ўша гўдаклар экан. Аркони давлат, Холмўмин бош бўлиб келиб, Моҳибойни суяб кўтариб, аркка олиб чиқиб кетдилар. Бир соатдан кейин Моҳибой ўзига келди. Холбека бечора Моҳини бағрига босди.

…Кунтуғмиш элга тўй бериб, тўй тамом бўладиган куни жами аркони давлатни йиғиб, Холмўминни Зангарга подшо қилди. Энди Кунтуғмиш полвон Дўрман элига бормоқчи бўлиб, йўл жабдуғини тайёрлади. Икки боласи, қошида Холбека ёри билан, қанча хизматкор, канизаклари билан жўнади. …Кунтуғмиш омон-эсон, сиҳат ва саломат юртига бориб, синглиси Оппоғой билан, қавму қариндошлари билан, ўзининг ёри жўралари билан кўришди. Холбека ёри, икки фарзанди билан таништирди. Кунтуғмиш Дўрман элига тўй бериб, мурод-мақсадига етди.

Савол ва топшириқлар:

  1. Гуркибой билан Моҳибойнинг чўпонлар ҳамда балиқчилар қароргоҳидан қочишга мажбур қилган гуноҳлари ҳақида фикр юритинг. Уларнинг табиатига хос жиҳатлар бу гуноҳларда қай тарзда намоён бўлганлигини англатинг.
  2. Дарёнинг нариги қирғоғидаги Моҳибойга Гуркибой дўстлик таклифини қил ганда, унинг қандай фикрларга борганлигини қайта мушоҳада қипинг. Бу боланинг нега шундай фикрлаши сабабини тушунтиринг. ~
  3. Достовда Мохибойтилцдан: „Ўзиметим, етимликдан камим йўқ”, деган иқрори берилган. Мазкур сўзлар замиридаги маънони изоҳланг. Қаҳрамон нимани кўзда тутди экан?
  4. Моҳибойнинг: „Оҳурсам, ғамхона кўнглим жўшади, Алам тортдим, банди бувним бўшади“, шикоятини қандай тушуниш мумкин? „Ғамхона кўнгил“ташбеҳини изоҳланг.
  5. Ака-укаларни бир-биридан ажратиб турган дарёга Моҳибой эмас, Гуркибой тушганлиги сабабини изоҳлашга урининг.
  6. Гуркибой тилидан баён этилган: „Ақл деган оқиб ётган ариқдир, Биров кўпроқ, биров озроқ олибдир“ сўзларини шарҳлашга ҳаракат қилинг. Қаҳрамон не боисдан шу ҳикматни келтирди, деб ўйлайсиз?
  7. Моҳибойнинг табиатига хос хусусиятлар ҳақида мулоҳаза юритинг. Асар матнига қайта мурожаат қилинг. Фикрингизни мисоллар билан асосланг.
  8. „Оҳ тортганда оҳим ипдай эшилди, Айрилиқдан сийна-бағрим тешилди” сатрларидаги юксак тасвирий ифодани шарҳлашга урининг.
  9. „Кўкрагимга сутим келди ийсиниб“ифодаси ҳаётий асосларини тушунтириб беринг.
  10. Холбеканинг: „Шуикковиикки болам бўлмасин?“ деган гумони қандай пайдо бўлди? Оналарнинг ғайритабиий, изоҳлаш мушкул бўлган хусусиятлари ҳақида ўйлаб кўринг.
  11. Моҳибойнинг кўнгилсиз қилиқлари ҳақида нима дейсиз? У подшонинг йилқиларини чиндан ҳам ўғирламоқчи эди, деб ўйлайсизми?
  12. Холбеканинг болалари осиладиган дорга мурожаатини қандай изоҳлаш мумкин?
  13. Гуркибойнинг дор тагида жаллодларга қарата: „Йўл меники“, деган сўзларини шарҳлаб беринг. У фикрини нега айнан шу тарзда ифодалаётганлигини тушунтиринг.
  14. Асар якуни сизни қаноатлантирдими? Ишонтирдими?
  15. Достондан бирор шеърий парчани ёд олинг.

[1] Қий – қўйнинг қотиб қолган, қуритилгаи ахлати.

– Қўйнинг қийига олов бериб қўйнинг қийини ёқиб, оловлантириб.

‘ Этак уриб – этаги билан елпиб.

* Устларини кептириб – кийимларини тоблаб қуритиб.

[5] Ичкуяр – жони ачийдиган. яқин киши.

[6]               Дуқор – чикка, яъни ошиқ ўйинидаги ютқизиқли ҳолат.

[7] Ола – пукка. яъни ошиқ ўйинидаги бошқа бир ютқизиқли ҳолат.

’ Ченамоқ ўлчамоқ.

[9] Ченамоқдан снги йўқ – кийимига «араб баҳо берай леса, кийимининг енги ҳам йўқ.

[10]             Кебанак – чўпонларнинг ёмғир ўтмайдиган дағал чакмони.

[11]             Банди бувин – бўғинларнинг банди.

[12]             Теззабон – гапдон, тили тез.

[13] Фузалолари фозиллар. фазилатлилар.

[14]             Айқалаб – қучоқлаб.

[15]             Чортанг гўртов.

[16]             Оталиқ – маслаҳатчи.

[17] Қўриқ – йилқиларни ушлашда ишлатиладиган сиртмоқ.

[18]              Қоратсрли – совутилмаган йилқиларнинг зўриқиб, терлаб касалга йўлиқиши.

[19]              Ойқора чопонни яримойга ўхшатиб спиш.

[20] Мункир – инкор қилиш, тониш.

1 Ойи – оҳи.

  • Янгилмадим янглишмадим.

31 Қиёғи – қиличи.

[21] Курмак – арқонни қийин ечиладиган қилиб боғлаш усули.

Check Also

bezymyannyj-3-680x378

«Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироқлар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги қойилмақом 10 трюк

Апрель ойининг охирида Campus Univers Cascadees каскадёрлар мактаби талабалари #CUCchallenge номли челленжни бошлаб берди. Уларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари