Главные новости
Главная / Жамият / Қурилиш вазирлиги айрим топшириқларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган – Сенат
Место рекламы

Қурилиш вазирлиги айрим топшириқларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган – Сенат

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда қурилиш, энергетика ҳамда иқтисодиёт ва саноат вазирликларининг мақсадли вазифаларни жорий йил биринчи ярим йиллигида бажариш бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, Қурилиш вазирлигининг ҳисобот давридаги фаолияти кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, вазирликка 2019 йилда 33 та вазифа юклатилган бўлиб, шундан 10 тасини жорий йилнинг биринчи ярмида бажариш белгиланган. Айни пайтга келиб ушбу вазифаларнинг бор-йўғи 4 таси бажарилган. Шаҳарсозлик норма ва қоидалари, шунингдек, давлат стандартларини хатловдан ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузиш, ҳудудий қурилиш органларининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш, ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш каби вазифалар шулар жумласидан.

evsnixyhd7h6t00uqb7topajrjwj9dll

Шу билан бирга, айрим топшириқларнинг бажарилишида сусткашликка йўл қўйилган. Хусусан, қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали қурилиш-монтаж ишлари мониторинги ва назоратини кучайтириш, шаффофлиги ҳамда объектларнинг белгиланган муддатда топширилишини таъминлашни ўз ичига олган миллий ахборот тизимини яратиш ва уни бунёдкорликнинг барча жараёнларига жорий этиш бўйича тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазифаси бўйича амалга оширилган ишлар якунланмаган. Қолаверса, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва улар ишини тартибга солувчи амалдаги меъёрий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш вазифаси ҳам бажарилмаган.

Шунингдек, сенаторлар бугунги кунда кўплаб эътироз ва мунозарага сабаб бўлаётган қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликлар, тизимдаги бюрократия, ўзлаштириш ва коррупция билан боғлиқ ҳолатларга ҳам урғу берди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

Фоҳишаликка олиб кетилаётган икки аёл тўхтатиб қолинди

Шу йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари