Главная / Жамият / Ургутда ҳужжатсиз яшаб келаётган 214 нафар бола аниқланиб, уларга туғилганлик гувоҳномаси берилди
Место рекламы

Ургутда ҳужжатсиз яшаб келаётган 214 нафар бола аниқланиб, уларга туғилганлик гувоҳномаси берилди

Ургутда ҳужжатсиз яшаб келаётган 214 нафар бола аниқланиб, уларга туғилганлик гувоҳномаси берилди. Бу ҳақда давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: urgutlife.uz

Хабарда ёзилишича, вилоят ҳоким Эркинжон Турдимовнинг Ургут туманида ўтказган сайёр қабулларида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларининг фарзандларида туғилганлик гувоҳномаси йўқлиги ҳақида кўплаб мурожаат тушган. Вилоят ҳокими ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда ФҲДЁ бўлимига кўрсатма берган.

Шундан сўнг, ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шерзод Азизов бошчилигида Ургут туман 1- ва 2-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан туман маҳаллаларида кўплаб оилаларнинг турмуш шароитлари кўздан кечирилган.

Қайд этилишича, ўрганишлар жараёнида Ургут туманида жами 214 нафар бола туғилганлик гувоҳномаси олмасдан яшаб келаётгани аниқланган. Суриштирув ва таҳлиллар натижасида маълум бўлишича, болаларнинг гувоҳномасиз қолиб кетишида аксарият ҳолларда туғилиш жараёни туғруқхонада эмас, балки хонадонларда бўлгани, бундан ташқари, ота-оналарнинг эътиборсизликлари, кам таъминланганликлари сабаб бўлган.

Туғилиш гувоҳномаси бўлмаган ҳолда яшаб келаётганлар орасида ҳатто мактабнинг юқори синфида ўқийдиган ўқувчи борлиги ҳам аниқланган. Шунингдек, битта оилада 2 нафар болада ҳам туғилганлик гувоҳномаси йўқ ҳолатлар учраган.

«Ургут аҳоли сони жиҳатидан вилоятнинг энг катта тумани ҳисобланади. Шу сабабли, вилоятдаги туманлар орасида энг кўп туғилиш ҳам Ургутда қайд этилади. Сайёр тартибда маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, бу туманда кўпчилик оилаларнинг фарзандлари уйда туғилиши кўп кузатилар экан. Айнан шу ҳолат ҳам юқоридаги муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётгани аниқланди. Уйда туғилган фарзандга туғилганлик гувоҳномасини олишда айрим ота-оналар бепарволик ва эътиборсизлик қилган. Айримлари эса камхаржлик ва етишмовчилик туфайли боласига туғилиш гувоҳномаси олмаган. Оқибатда, туманда 214 та бола туғилганлик гувоҳномаси олмасдан яшаб келган. Хусусан, туманнинг 1-сектор ҳудудида 50 нафар, 2-секторда 54 нафар, 3-секторда 69 нафар ҳамда 4-сектор ҳудуди бўйича 41 нафар болада туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома мавжуд эмаслиги аниқланди», дейилади, хабарда.

Хабарда ёзилишича, барча ҳолатлар аниқлангандан сўнг, 4 кун ичида 214 нафар боланинг барчасига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар тайёрланган. Гувоҳномалар ДХА Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шерзод Азизов ҳамда Ургут тумандаги 1- ва 2-сон ФҲДЁ ходимлари томонидан аҳоли хонадонларига бориб, сайёр тартибда топширилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ijntas_phb0pb_gevrxej-0_e1pjphkh

Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди, дея хабар қилмоқда Kun.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари