Главные новости
Главная / Жамият / Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистондаги 652 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилади
Место рекламы

Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистондаги 652 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июль куни «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мазкур фармон юзасидан маълумот берди.

pullar-talon-taroj-ozlashtirilgan-680x457Фармонга кўра, пандемия шароитида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар»га) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилага республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

Қурбон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд оилалар учун жойлардаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали 220-250 минг оилага республика бюджетидан жами 200 миллиард сўм ажратилади. Бунинг натижасида 1 миллиондан ортиқ аҳоли нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон билан таъминланади.

Шунингдек, Қурбон ҳайити кунлари «Вақф» хайрия жамоат фондини қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджетидан 150 миллиард сўм ажратилади ҳамда диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.

Коронавирус пандемиясига қарши курашда фаол иштирок этиб, ҳаётини хавф остига қўйиб жонбозлик кўрсатаётган тез тиббий ёрдам бригадаларининг шифокорлари, ҳамширалари, кичик тиббий ходимлари ва ҳайдовчиларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 100 миллиард сўм ажратилади. Бунинг эвазига 26 минг оиланинг моддий аҳволи яхшиланади.

Қайд этилишича, юқоридаги чоралар ҳисобига 652 минг оилага ёки Ўзбекистондаги жами оилаларнинг 7,7 фоизига моддий ёрдам кўрсатилади.

Бундан ташқари, қабул қилинган фармонда пандемия даврида ижтимоий нафақа олувчилар сонини кескин ошириш кўзда тутилмоқда. Жумладан:

бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналар сонини ҳар ойда 14-15 мингтага ошириб, 2020 йил декабрь ойида 400 мингтагача етказилади ёки йил бошига нисбатан қарийб 1,5 баробарга кўпайтирилади;
14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд оилаларга тўланадиган нафақа олувчи оилалар сонини йил бошига нисбатан 2,5 баробардан ортиққа ошириб, уларнинг сони декабрь ойида 700 мингтагача етказилади;
кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдамни олувчилар сони йил бошига нисбатан 1,5 баробарга оширилиб, 100 мингтага
Маълум қилинишича, ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 600 мингга кўпайиб, жорий йилнинг декабрь ойида 1,2 миллионга (мамлакатдаги жами оилаларнинг қарийб 14,1 фоизи) етказилиши кўзда тутилмоқда ва бунга бюджетдан қўшимча 426 миллиард сўм ажратилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда камбағал оилаларнинг умумий сони республикадаги жами оилаларнинг 12-15 фоизини ташкил этишини инобатга олинса, ижтимоий нафақа механизми билан йил охирига бориб мамлакатдаги барча камбағал оилаларнинг ҳар бир қатлами тўлиқ қамраб олинади.

Шунингдек, фармонда кекса ёшдаги ҳамда ногиронлиги бор шахсларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда. Таъкидланишича, бу жорий йил январь—июль ойларидаги қайд этилган инфляция кўрсаткичидан (4,3 фоиз) юқори ҳисобланади.

Вазирликлар томонидан берилган маълумотга кўра, бу 2,8 миллион кекса ёшдаги фуқарони, 687 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсни, 210 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган шахсни пандемия даврида моддий қўллаб қувватлаш имконини беради.

Бунда, ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпаяди.

Шунингдек, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига (7 йил) эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқарога бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилади.

Фармонда кўзда тутилган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига 2020 йилнинг охиригача бюджетдан жами қўшимча 2,5 триллион сўм йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Мавзуга доир:
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун Инқирозга қарши кураш жамғармаси тузилганди ва 10 триллион сўм ажратилганди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ташкилот ва жамғармалардан коронавирусга қарши кураш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ маблағ олди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

nf7zckqnei2fhbr3zxyqjtqlbyibxopq

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди. У ўзбекистонлик экани айтилмоқда

Банк биноси махсус топшириқли бўлинма томонидан қамал қилинди. 3 август кунининг иккинчи ярмида Украинадаги нашрлар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари