Главные новости
Главная / Жамият / Ҳукумат матбаа фаолиятига оид қарор қабул қилади
Место рекламы

Ҳукумат матбаа фаолиятига оид қарор қабул қилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Низомга кўра, матбаа фаолияти – босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш, чоп этиш, муқовалаш ва чоп этишдан кейинги жараёнларидир. Мазкур жараёнларнинг барчаси ёки алоҳида жараёни ҳам матбаа фаолияти ҳисобланади.

_lrk8uhvltqhmkhzfvjsfkzpqhpznujm

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари томонидан матбаа фаолияти амалга ошириладиган ҳудуд бўйича берилади.

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат сифатида тасдиқланган шаклга мувофиқ гувоҳнома берилади. Гувоҳнома уч йил муддатга берилади.

Матбаа фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахснинг балансида матбаа ускуналари бўлиши шарт. Матбаа ускуналаридан ижара ёки бошқа асосларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) мувофиқ шаклда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун ариза;

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) мувофиқ шаклда матбаа ускуналарининг рўйхати;

г) матбаа ускуналарининг ариза берувчи балансида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

д) матбаа фаолияти амалга ошириладиган объектининг тўлиқ почта манзили ва объект (кўчмас мулк)га эгалик ҳуқуқи ёки ундан фойдаланиш бўйича ижара шартномасининг нусхаси;

е) матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш учун белгиланган миқдорда давлат божи тўлангани тўғрисидаги тўлов топшириқномаси.

Матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:

шу номдаги матбаа фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахс аввал рўйхатга олинган бўлса;

ариза берувчи томонидан белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилса;

матбаа корхонасининг балансида тегишли матбаа ускуналари мавжуд бўлмаса;

ишчи гуруҳнинг асослантирилган салбий хулосаси берилган бўлса;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги аниқланса.

Матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза қайта кўриб чиқишда рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган асослар бўйича такроран рад этилишига йўл қўйилмайди.

Гувоҳнома қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:

Тадбиркорлик субъекти гувоҳномада кўрсатилмаган матбаа фаолиятининг бошқа турларини амалга оширишни истаса;

матбаа фаолиятини амалга оширадиган юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи ўзгарса.

Ариза берувчилар гувоҳномани қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза билан юқорида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.

Ариза ҳудудий бошқарма томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилади. Ариза берувчиларнинг қайта расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш рухсат бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгандан сўнг ҳудудий бошқарма давлат реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

0hh0uuefjstylul4phvtkx_iu_lpn0qx

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали жорий йилда аҳолига 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб беради

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан мунтазам ва сифатли таъминлаш борасида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари