Главная / Жамият / Ҳудудларда ўз хусусияти ва касалликлар таркибига қараб даволаш муассасалари ташкил этилади
Место рекламы

Ҳудудларда ўз хусусияти ва касалликлар таркибига қараб даволаш муассасалари ташкил этилади

Ҳудудларнинг ўз хусусияти, касалликларнинг таркибига қараб илғор хорижий клиникалар филиаллари ташкил этилади. Бунда бўш турган коллеж ва лицейлар биноларидан фойдаланилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида ўтказилаётган йиғилишда ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, аниқ касалликлар бўйича хусусий секторни жалб қилган ҳолда даволаш муассасаларини ташкил этиши зарурлиги ҳақида гапирган.

«Мисол учун, республика бўйича ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас аъзолари, Қашқадарё эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак-қон томир, Қорақалпоғистон ва Хоразм буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

Шунинг учун Қорақалпоғистон ва Хоразмда – буйрак, Андижон – кардиология, Бухоро ва Навоийда – ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда – нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада – эндокрин, Самарқандда – гепотология, Наманган ва Сурхондарёда – асаб ва қон айланиши тизими, Тошкент вилоятида – офталмология, Тошкент шаҳрида – онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этишимиз керак», деган давлат раҳбари.

Kun.uz мухбири хабар беришича, президент бу борада бўш турган коллеж ва лицейларнинг биноларидан фойдаланиш кераклигини айтган.

Таъкидланишича, ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича президентга ахборот беради.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари