Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Уч вилоятдаги туроператорларга автомобиллар импортида имтиёзлар берилди
Место рекламы

Уч вилоятдаги туроператорларга автомобиллар импортида имтиёзлар берилди

Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларидаги туроператорларга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлашга рухсат берилди.

Президентнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган туроператорларга, истисно тариқасида, ушбу ҳудудларда хизмат кўрсатиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида, қолган қисмини олиб кирилган санадан бошлаб 3 йил давомида тўлашга рухсат этилди.

Белгиланишича, бунда ушбу транспорт воситаларига давлатнинг рўйхатга олиш рақам белгиларининг алоҳида сериялари берилади ва улардан тегишинча фақат Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудида фойдаланишга рухсат этилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ilflzuj19-fbjwhojhzjp9hv0txfayxq

Оҳангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор қорамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят ҳокимлиги

Оҳангарон туманидаги қорамолчиликка ихтисослашган “Қурама қорабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли қорамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари