Главные новости
Главная / Спорт / U-21 тоифасида жаҳоннинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди
Место рекламы

U-21 тоифасида жаҳоннинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди

«Soccerex» ва «Prime Time Sport» компаниялари жаҳоннинг энг қимматбаҳо ёш футболчилари рейтингини эълон қилди. Рейтингга 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар киритилган.

Kylian Mbappe of Paris Saint-Germain celebrates his goal during the Ligue 1 Paris Saint-Germain (PSG) v Olympique de Marseille (OM) football match at the Parc des Princes stadium on March 17, 2019 in Paris, France. Photo by David Niviere/ABACAPRESS.COM

Тадқиқот хулосасига кўра, Килиан Мбаппе – 21 ёшгача бўлган футболчилар ичида энг қиммат ўйинчи. Унинг трансфер қиймати 261,5 млн еврога баҳоланган.

U-21 тоифасида жаҳоннинг энг қиммат футболчилари:
1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 261,5 млн евро
2. Жейдон Санчо («Боруссия» Д) – 120,3
3. Маттейс де Лигт («Аякс») – 74,5
4. Кай Хавертц («Байер») – 74,2
5. Трент Александер-Арнолд («Ливерпуль») – 73,6
6. Жоау Феликс («Атлетико») – 71,8
7. Жанлуижи Доннарумма («Милан») – 67,9
8. Винисиус Жуниор («Реал») – 60,2
9. Кристиан Пулишич («Челси») – 57,2
10. Эдер Милитао («Реал») – 54,6
11. Николо Дзаньоло («Рома») – 45,3
12. Маттео Гендузи («Арсенал») – 42,8
13. Ҳуссам Ауар («Лион») – 41,6
14. Фил Фоден («Манчестер Сити») – 40,8
15. Деклан Райс («Вест Ҳэм») – 39
16. Ибраҳима Конате («РБ Лейпциг») – 36,3
17. Родриго («Реал») – 35,3
18. Райан Сессегнон («Фулҳэм») – 33,8
19. Самуэль Чуквезе («Вильярреал») – 32,3
20. Каллум Ҳадсон-Одои («Челси») – 31,7

Рейтингдан 6 нафар англиялик, 4 нафар франциялик ва 3 нафар бразилиялик футболчи жой олган; Испания вакиллари эса йўқ. Шунингдек, рўйхатга кирган 6 футболчи инглиз клубларида, 4 ўйинчи немис жамоаларида ўйнайди.

20 футболчидан 4 нафари 2019 йилда клубини ўзгартирди. Ушбу 4 трансфердан 3таси мазкур тадқиқот белгилаган нархдан узоғи 5 млн евро фарқ билан амалга ошган. Биргина истисно – Жоау Фелиш. У ўтган ҳафта «Бенфика»дан «Атлетико»га 126 млн евро эвазига ўтган, «Soccerex» эса трансфер тасдиқланишидан уч кун олдин уни 71,8 млн еврога баҳолаганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

ye-uphi4g_et52xd17zqeupeehfx3yyf

Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини ўрнатиш вақтида ҳалок бўлди

Пойгачи ва “Афсоналарни вайрон қилувчилар” (MythBusters) кўрсатуви бошловчиси 36 ёшли Жесси Комбз  реактив автомобилда тезлик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари