Главная / Жаҳон / Туркманистонда қоғозни тежаш учун босма нашрлар бирлаштирилади
Место рекламы

Туркманистонда қоғозни тежаш учун босма нашрлар бирлаштирилади

“Watan” ва “Galkynyş” газеталари бирлашиши натижасида 120 тонна, “Diýar” ва “Возрождение” журналлари бирлашиши туфайли яна 3,7 тонна қоғоз тежалади.

Туркманистонда 2021 йилдан айрим газета ва журналлар бирлаштирилиб, рақамли шаклга ўтказилади, уларнинг қоғозли шаклига эса фақат пенсионерлар обуна бўлишади. Бу қоғоз ва маблағни тежаш ҳамда бир хил маълумотни чоп этадиган нашрларни қисқартириш учун амалга оширилади, деб хабар бермоқда ORIENT агентлиги.

 Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида ушбу таклифни маъқуллади ва оммавий ахборот воситаларининг электрон шаклга ўтказилишини тезлаштириш топшириғини берди, деб ёзади “Нейтралний Туркменистан” газетаси.

 ORIENT агентлигининг ёзишича, “мамлакатда чоп этилаётган газета ва журналларнинг асосий қисми электрон шаклга ҳам эгалиги сабабли уларнинг қоғозли шакли ва мазмунан ўхшашлиги масаласи юзага чиқди”. Агентликнинг қўшимча қилишича, интернет ва мобил иловаларнинг ривожланиши боис газета ўқиш одамни чарчатади, уларнинг сотуви тушиб кетмоқда, реклама берувчилар ҳам босма нашрлардан интернетга ўтиб кетишмоқда.

 Шунинг учун ҳукумат мавзу жиҳатидан ўхшаш газеталарни бирлаштиришга қарор қилди. Хусусан,”Mugallymlar gazeti” ва “Türkmen dili” газеталари таҳририятлари бирлаштирилади. Шунингдек, “Watan” ва “Galkynyş” газеталари бирлашиши натижасида 120 тонна, “Diýar” ва “Возрождение” журналлари бирлашиши туфайли яна 3,7 тонна қоғоз тежалади.

Бунда таҳририятлар ходимлари ишдан бўшатилмайди.

Қўшимча қилинишича, газета ва журналларнинг нархлари оширилади. 2021 йилдан бошлаб пенсионерлардан бошқа барча уларнинг электрон шаклига обуна бўлиши мумкин.

Ашхобод почта бўлимлари ходимларининг сўзларига кўра, 2021 йил учун газета ва журналларга ярим йиллик электрон обуна нархи 60 манат (17 долларга яқин)ни ташкил этади. Бунда обуна улгуржи – Туркманистонда нашр этиладиган барча газета ва журналларга расмийлаштирилади. Бу – 21та марказий ва ҳудудий газета ҳамда 8та журнал.

Барча нашрлар билан смартфон ёки компютерга ўрнатиладиган махсус илова орқали танишиш мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

eotqfvqvtjwe9pqkssbzafulx2odwllq

Мексика журналистлар учун энг хавфли давлат бўлиб қолмоқда

Мексикада 2020 йилда оммавий ахборот воситаларининг 13 ходими ўлдирилган. Халқаро журналистлар федерацияси (IFJ) маълумотларига кўра, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари