Главная / Жамият / Туркияда дам олиш кунлари кўчага чиқиш тақиқланди 
Место рекламы

Туркияда дам олиш кунлари кўчага чиқиш тақиқланди 

Туркия ҳукумати коронавирусга қарши кураш доирасида 1 декабрдан иш кунлари соат 21дан 5гача, дам олиш кунлари эса кун бўйи комендантлик соати киритишга қарор қилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Фото: REUTERS/Sertac Kayar

“Ҳаммом, сауна, бассейн, спортзаллар 1 декабрдан ишламайди. Савдо марказларига чекланган сонда одамлар рақамли код билан киритилади. Гавжум жойларга ташриф буюриш чекланади. Иш кунлари соат 21дан 5гача, шунингдек, жума соат 21дан душанба соат 5гача комендантлик соати амал қилади”, деб айтган Эрдўған ўз телемурожаатида.

Одамлар савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларига уларга берилган “Саломатлик коди” деб номланувчи рақамли кодлар бўйича киритилади.

“Биз синовларнинг охирги босқичидан ўтган барча вакциналарни ўрганмоқдамиз. Барча фуқароларимиз вакцинани бепул олиш имконига эга бўлади. Эмлаш кейинги ойдан бошланади. Биз 50 млн доза вакцинага буюртма бериб қўйганмиз”, деб қўшимча қилган Эрдўған.

Шу билан бирга, Туркия раҳбарининг таъкидлашича, иқтисодиётнинг баъзи тармоқлари локдаун таъсири остидан чиқарилади.

Эрдўған, шунингдек, аҳолини меҳмондорчиликдан тийилишга ва Янги йилни кутмасликка чақирган.

20 ноябрда Туркияда кафе, ресторан, кинотеатрлар ёпилганди, дам олиш кунлари соат 20дан соат 10гача комендантлик соати киритилганди.

Аввалроқ Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа Туркиянинг бир қатор ҳудудларида, жумладан мамлакатнинг энг йирик шаҳри Истанбулда коронавирус тарқалишининг учинчи тўлқини кузатилаётганини маълум қилган. Охирги ҳафта ичида мамлакатда бир неча марта рекорд даражадаги касалланиш ва ўлим ҳолатлари қайд қилинган. 28 ноябрда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 30 мингдан кўпроқни ташкил қилган, 185 киши инфекциядан вафот этган. Бу кўрсаткичлар пандемия бошидан бери энг юқориси бўлган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

g5adakz4thx0liis3kvf1viltfe9rg-1

Британияда ўзини ўзи изоляция қилган фуқароларга пул тўлаш таклиф қилинмоқда

Буюк Британияда учинчи марта локдаун эълон қилинган, мамлакат коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Европада етакчилик қилмоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари