Главная / Жаҳон / Туркия Озарбойжонга темир йўл қуради
Место рекламы

Туркия Озарбойжонга темир йўл қуради

Туркия Озарбойжонга темир йўл қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Одил Қораисмоилўғлу маълум қилди.

Фото: Гавриил Григоров / ТАСС

Таъкидланишича, поезд қатнови Озарбойжоннинг Нахичеван шаҳрига йўлга қўйилади. Бу борадаги дастлабки тадқиқотлар яқин орада якунланади.

Қораисмоилўғлунинг таъкидлашича, Озарбойжоннинг асосий қисмидан Арманистон ҳудуди билан ажралган Нахичеван мухтор республикасига темир йўл қуриш қарори Кавказдаги охирги воқеалар, яъни Тоғли Қорабоғдаги ихтилофнинг кескинлашуви ва Озарбойжон ҳамда Арманистон ўртасида ярашув имзоланиши ортида қабул қилинган.

Бу орада Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг таъкидлашича, Қорабоғ бўйича келишув Арманистон ва Эрон ўртасидаги темир йўл алоқасининг тикланишини кўзда тутади. Бу масала ҳам яқин орада кўриб чиқилади.

Нахичеван Озарбойжоннинг Туркия билан умумий чегарага эга ягона ҳудуди ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги чегара узунлиги бор-йўғи 10 кмга яқинни ташкил қилади ва Аракс дарёси орқали ўтади. 1992 йилда Аракс орқали кўприк қурилган бўлиб, у орқали автомобил йўли ўтган. 2012 йилда ўша вақтда Туркия бош вазири бўлган Ражаб Тоййиб Эрдўған Нахичеван ва Туркиянинг Игдир шаҳри ўртасида темир йўл қурилиши ҳақида маълум қилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

pdcbr896toa1tdp0lzvilwtqqojbtybs

Тиграй қирғини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар бўлмоқда?

Эфиопияда ҳукумат ва айирмачиларнинг «Тиграй озодлик халқ фронти» кучлари ўртасида зиддият авж олмоқда. Тиграй провинциясини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари