Главные новости
Главная / Жамият / Туркия коронавирусга қарши ўз вакцинасини синовдан ўтказишга киришди  
Место рекламы

Туркия коронавирусга қарши ўз вакцинасини синовдан ўтказишга киришди  

Қайд этилишича, вакцина синовини келаси йил январида якунлаш режалаштирилган.

Туркия Эржиес университетида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши ERUCOV-VAC вакцинасини одамларда синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда TRT Haber хабар бермоқда.

«Коронавирусга қарши “ERUCOV-VAC” вакцинасининг биринчи дозаси кўнгиллида синаб кўрилди», – деди университет ректори Мустафо Чалиш.

Қайд этилишича, вакцина синовини келаси йил январида якунлаш режалаштирилган.

Туркия сентябрда Россияда ишлаб чиқарилган вакцинанинг якуний синов босқичида қатнашишга ариза берганди.

Сентябрь ўрталарида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа Туркияда Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина синаб кўрилганини маълум қилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

lqzjn6d1m7phktbtg-gz9z0z4_ke5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йўқлиги ва валюта хавфи: Fitch халқаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари