Главные новости
Главная / Жаҳон / Туркия футбол чемпионатларида қуйи лигага тушиб кетиш қоидаси бекор қилинди. Суперлигада 21 та жамоа ўйнайди
Место рекламы

Туркия футбол чемпионатларида қуйи лигага тушиб кетиш қоидаси бекор қилинди. Суперлигада 21 та жамоа ўйнайди

Туркия футбол федерацияси ва Туркия спорт вазири Меҳмет Қасапўғлу мамлакатнинг турли дивизионларида қуйи лигага тушиб кетиш қоидасини бекор қилди.

Hurriyet нашрининг хабар қилишича, Туркия Суперлигасида сўнгги ўринларни қўлга киритган жамоалар («Ени Малатяспор», «Анкарагужу» ва «Кайсериспор») лигани тарк этмайди ва келаси мавсум ҳам олий дивизионда қолади. Шунингдек, Туркия иккинчи лигасида дастлабки уч ўринни қўлга киритган жамоалар Суперлигага йўл олади.

turkiya-superligaШу тариқа Туркия чемпионатидаги иштирокчилар сони 21 тага етади. Аслида Суперлига 18 жамоадан иборат эди. Худди шу тизим қуйи лигаларга ҳам жорий қилинади.

Шунингдек, Туркияда легионерлар ўрнатиладиган лимит (бир жамоада кўпи билан 14 нафар легионер бўлиши ва ўйин вақтида уларнинг 8 нафаридан фойдаланишга рухсат бериш) борасидаги янги қоидаларни жорий қилиш бир йилга кечиктирилади.

Мавзуга доир: «Галатасарой» ва «Фенербаҳче» Еврокубоклардан қуруқ қолди

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 2019/20 йилги мавсуми коронавирус сабаб юзага келган танаффусдан кейин охирига қадар ўйнаб қўйилганди ва унда «Истанбул Башакшеҳир» чемпионликни қўлга киритди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

5jcvt6sbi-kvnpsbrfebn882n-owlalb

Колумбияда ўзига келган «мурда»ни ўликхонадан чиқаришдан бош тортишди

Колумбияда тирик беморни ўликхонага жўнатиб, сўнгра уни у ердан чиқаришни исташмади. Daily Mirror нашрининг хабар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари