Главная / Жаҳон / Видеолар / Туркия аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетди
Место рекламы

Туркия аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетди

Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропортда иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди, деб хабар беради Kokpit.Aero нашри.

pic_912f94ab0bdd4019c2ca1ae7237d49e1-420x280
Фото: Kokpit.Aero

Ҳодиса тураргоҳда ҳаракатланиш чоғида юз берди. Royal Air Maroc авиакомпаниясининг Boeing 787 самолёти қаноти билан Turkish Airlines’нинг Boeing 777 фюзеляжининг орқа қисмига тегиб кетди. Марокаш самолёти терминал бўйлаб ҳаракатланган, Туркия лайнери эса чиқишда йўловчиларнинг самолётга минишини кутиб турган.

Иккала самолётга ҳам зарар етди, уларни мутахассислар кўздан кечириши керак. Марокаш авиакомпанияси Boeing’и Касабланкага, Туркия самолёти эса Афинага учиши керак эди. Тўқнашув натижасида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

hu_sdr8bwbt9fblcki6-rn-egmddc4qs

Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказади

Майкл Помпео музокаралар 23 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди. Фото: Reuters АҚШ давлат котиби Майкл …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари