Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / «Туркистон» банки «Барқарор» рейтингини олди
Место рекламы

«Туркистон» банки «Барқарор» рейтингини олди

Ривожланишнинг янги босқичига ўтган «Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банки «uzB++» даражадаги «Барқарор» рейтингини олди.

«Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банки 1998 йил ташкил топган бўлиб, 22 йилдан ортиқ вақт давомида банк хизматлари бозорида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. «Туркистон» банки ўз фаолияти давридаги бой тажриба ҳамда жаҳон банк амалиётида тан олинган, банк бизнесини юритишнинг энг замонавий усуллари ва технологияларидан имкон қадар самарали фойдаланишни яратиб берувчи ўз тараққиёт стратегиясига эга.

Ҳозирги кунда банкнинг бош офиси, 2та филиали, 3та банк хизматлари марказида ва 2та мини-банкида мижозларга барча турдаги сифатли ва тезкор банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Банкнинг мижозлари сони 25 мингдан ортиқ бўлиб, уларнинг 18 мингга яқини жисмоний шахслар, 2,3 мингга яқини корхона ва ташкилотлар ҳамда 1,7 мингга яқини хусусий тадбиркорлардир.

«Туркистон» банки Ўзбекистонда биринчи бўлиб электрон пуллар эмитентига айланди. Ҳозирги вақтда банк барча асосий ва сифат кўрсаткичлари бўйича ижобий ўсишга эга. Банкнинг янгиланган стратегияси юқори капитализацияни ва айни пайтда ишончлилик ва барқарорликни назарда тутади. Банк юқори даражадаги жорий ликвидлиликка, активларнинг изчил ўсиши ва уларни қоплашнинг барқарор манбаларига эга. Юқорида келтирилган маълумотларнинг барчаси «Standard&Poor’s» халқаро рейтинг компанияси томонидан баҳоланган.

Банкнинг энг асосий тамойили – мижозларга юқори даражадаги сервис кўрсатиш ва ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли шерикчилик ўрнатиш. Яна бир эътиборли тарафи шундан иборатки, шу кунларда банк хорижнинг ахборот технология соҳасида етакчи компаниялари билан замонавий автоматлаштирилган банк тизимини йўлга қўйиш ишларини якунига етказди. Бу ўз навбатида бир қанча, онлайн маҳсулотларни тақдим этишга платформа яратади, шу қаторда янги мобил илова ва яна кўплаб янги маҳсулотлар ҳам яратилади.

Шунингдек, банк ўзининг янги ва замонавий интерактив веб сайтини ишга туширди. Жозибадор кўринишга эга банкнинг янги сайти бир қатор қулайликларга эга. Унда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишга янгича ёндашилган. Бир қатор банк маҳсулотларига сайт орқали онлайн буюртма берса бўлади. Бу пандемия шароитида мижозлар учун яхши қулайликдир. Хозирги кунда сайт синов режимида ишламоқда июль ойида барча функциялари тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Банк ўзининг янгиланган ривожланиш стратегияси асосида ривожланиш йўлидаги ишларини фаоллик билан давом эттирмоқда ва яқин келажакда ўз бўлинмаларини кўпайтиришни мўлжал қилиб қўйган.

Р

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ot9sesaxvfxeioyapxiyqxfvpjpaczqd

«Ўзбекнефтгаз»: Июнь ойи бошидан буён 14та кондаги 16та қудуқдан табиий газ ва газконденсати олина бошланди (видео)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари