Главная / Иқтисодиёт / Туронбанк: Қашқадарё вилоятида мижозлар билан учрашув
Место рекламы

Туронбанк: Қашқадарё вилоятида мижозлар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 22 ноябрь куни банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, худудларни ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини янада ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан 450 та юридик ва жисмоний шахслар учун тақдимот кўринишида саводхонлик тадбири ўтказилди.

Фото: Туронбанк

“Ўз мижозингни яхши бил” тамойили остида ўтган тадбирда иштирокчиларга банкнинг бугунги кундаги молиявий-иқтисодий ҳолати, 2019 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари билан бир қаторда, мижозлар учун кўрсатилаётган замонавий хизмат турлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Туронбанк ўтган икки йил давомида  ўз фаолиятини кенгайтириб, мижозларга юқори технологияларга асосланган янги, масофадан бошқариладиган жозибадор хизмат турларини янада кўпайтириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банкнинг узоқ муддатли депозитларига жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Фото: Туронбанк

Айниқса, хизмат кўрсатиш маданияти ва тармоққа  бўлган ишончни янада ошириш, банк фаолиятига бозор механизмларини жорий этиш,  истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш  мақсадида масофадан кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш, жумладан, “онлайн микроқарз”, “онлайн конверсия”, “мобил омонат” хизматларининг кенг жорий этилгани аҳолига катта қулайлик яратди.

Семинар-тренинг тарзида ўтган саводхонлик тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Интерфаол тарзда ўтган саводхонлик тадбири давомида мижозлар ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Фото: Туронбанк

Маълумот учун: мамлакатимиз мустақиллиги билан тенгдош «Туронбанк» АТБнинг 20 филиали ва  100 дан ортиқ бўлинмалари орқали бугунги кунда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

qvzebahsp7yqam2mwhydgk1swwgy-yw

июлга қадар имтиёзлар бекор қилинади». Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти билан интервью

Янги солиқ тизими иқтисодиёт барқарор ўсиши тамойили билан амалиётга киритилмоқда. Иқтисодий ўсиш суръати барқарор бўлмаса, …