Главные новости
Главная / Сиёсат / Трамп коронавирус сабаб бразилияликларнинг АҚШга киришини тақиқлаб қўйиши мумкин
Место рекламы

Трамп коронавирус сабаб бразилияликларнинг АҚШга киришини тақиқлаб қўйиши мумкин

Президент Дональд Трамп коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда 3-ўринда турган Бразилиядан фуқароларнинг АҚШга келишини тақиқлаш ниятида. Бу ҳақда Америка етакчисига таяниб, Reuters хабар берди.

Фото: Getty Images

«Мен у ердан одамлар келишини ва бизнинг фуқароларимизга касаллик юқтиришини истамайман», — дейди Трамп. Шу билан бирга, у АҚШ Бразилияга ёрдам бераётгани ва мамлакатга сунъий нафас олдириш аппаратлари юборилганини маълум қилган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 271 885 кишига етди. Шундай қилиб, мамлакатда касаллар сони бўйича АҚШ (1 528 661) ва Россиядан (308 705) кейин 3-ўринда кетмоқда.

Аввалроқ Трамп АҚШда коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича қайд этилаётган янги ҳолатлар сезиларли даражада камаяётганини маълум қилганди. Америка етакчисининг сўзларига кўра, у коронавирусга чалинишнинг олдини олиш учун безгакни даволашга мўлжалланган препарат — гидроксихлорин қабул қилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

zz1_wfo0bs6ekpjobo8jz1dvdusg3ol5

Қайси соҳаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум бўлди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортиқ бўлган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга яқини) ўз маблағларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари