Главные новости
Главная / Жаҳон / Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти ва “Толибон” билан учрашувни бекор қилди
Место рекламы

Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти ва “Толибон” билан учрашувни бекор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулдаги терактдан кейин Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва “Толибон” ҳаракати етакчилари билан 8 сентябрга белгиланган учрашувини бекор қилди ҳамда Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларда иштирокдан воз кечди.

5 сентябрда Кобулнинг НАТО қароргоҳи, АҚШ элчихонаси ва ҳукумат бинолари жойлашган Шош Дарак туманида портлаш содир этилганди. Ҳужум оқибатида 12 киши, жумладан бир америкалик ва бир руминиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Ушбу теракт учун жавобгарликни “Толибон” ўз зиммасига олган.

Donald Trump

Трампнинг таъкидлашича, у Афғонистон президенти ва толиблар етакчилари билан ўзининг Кэмп-Дэвиддаги қароргоҳида учрашмоқчи бўлганди.

“Нима учун бунча кўп одам ўлдиришади – музокараларда ўз позицияларини мустаҳкамлаш учунми? Улар бунга эришмадилар, аксинча ўзларига ёмонроқ қилдилар. Улар бу муҳим музокаралар вақтида ўт очишни тўхтатишга келиша олмасалар ва ҳаттоки 12 нафар бегуноҳ одамни ўлдиришга борсалар, улар кўринишича каттароқ келишувга эришишга қодирмаслар. Улар яна неча ўн йиллаб жанг қилмоқчилар?”, деб айтган Трамп.

Қатарда АҚШ ва “Толибон” ўртасида ўтган охирги музокараларда келишув имзолангандан кейин АҚШ қўшинларининг Афғонистондаги 5 та базани 135 кун ичида тарк этишига келишиб олинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

r_3n8no4xwbg8kcykgyeneddehbdudwu

Гондураснинг собиқ биринчи хоними 58 йиллик қамоқ жазоси олди

Гондурас суди собиқ президент Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бонильяни 58 йиллик қамоқ жазосига ҳукм …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари