Главная / Сиёсат / Тошкентда пропискага қўйиш тартиби янада осонлаштирилди
Место рекламы

Тошкентда пропискага қўйиш тартиби янада осонлаштирилди

Тошкентда қурилган янги биноларда квартира сотиб олган Ўзбекистон ватандошларига пойтахтда доимий яшаш пропискаси берилади.

Доимий пропискада туриш ҳақидаги тартибга бундай ўзгартиришларни Ўзбекистон ҳукумати 22 октябрда киритди, дея хабар берди Norma.Uz.

83e1831e-9485-45a0-9a23-97cb0ea4a494_w1023_r1_s

Шу билан бирга Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган хориж ватандошлари ва ватандошлиги бўлмаган шахсларга нархлар кўтарилди.

Уларга янги иншоотлардан камида 3300 минимал иш ҳақига тенг (669 млн сўмд ёки $81,500 доллардан кўпроқ) кўчмас мулк сотиб олгандан кейингина Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида пропискада туришга изн берилади.

2017 йилга қадар Ўзбекистон пойтахтида рўйхатдан ўтиш амалда деярли имконсиз эди.

Ўтган йил Ўзбекистон ҳукумати доимий прописка олиш тартибини талаб қилинган ҳужжатлар ададини озайтириш ҳисобига енгиллаштирганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

soliq-kumitasi

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси аттестация ва махсус «қора рўйхат» ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда солиқ хизмати ходимларининг айримларини ишдан олиш юзасидан махсус “қора рўйхат” тузилганлиги учун аттестация …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари