Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентда устига дарахт қулаши оқибатида 49 ёшли ободонлаштириш ходими вафот этди
Место рекламы

Тошкентда устига дарахт қулаши оқибатида 49 ёшли ободонлаштириш ходими вафот этди

Шайхонтоҳур туманида 49 ёшли эркак ободонлаштириш ишларини бажараётганида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Uznews.uz».

Фото: «Uznews.uz»

Маълум қилинишича, 27 март куни соат тахминан 11:00 да Шайхонтоҳур туманида кучли шамол туфайли дарахт 49 ёшли эркакнинг устига қулаб тушган. Оқибатда эркак ҳодиса жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган эркак ободонлаштириш бошқармаси ходими бўлган.

Бундан аввал Тошкентда ёмғирдан сўнг Spark устига чинор дарахти қулагани, Қашқадарёда тўй куни куёвнинг отаси ва икки қариндоши ҳамда келиннинг холаси ЙТҲга учраб, ҳалок бўлгани ҳамда Тошкентда 60 ёшли аёл юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

7c1cb0a491ce9604

Аксарият ҳайдовчилар Check Engine лампочкасига эътибор қаратмаслиги маълум бўлди

Check Engine лампочкаси двигатель ёки бошқа носозликларга оид муммолардан огоҳлантириши мумкин, бироқ статистика кўпчилик ҳайдовчилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари