Главная / Жамият / Тошкентда кучли ёмғир: Иккита самолёт ўз йўналишини Самарқандга ўзгартирди
Место рекламы

Тошкентда кучли ёмғир: Иккита самолёт ўз йўналишини Самарқандга ўзгартирди

Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёғингарчилик туфайли пойтахтга парвоз қилаётган иккита самолёт Самарқандга йўл олди. Бу ҳақда AviaSpotter телеграм канали хабар бермоқда.

g1fm3jyte2unsmaom27jptqeezjrqlfi

Хусусан, Нур-Султондан Тошкентга учиб келаётган, UZBEKISTAN airways’нинг Airbus A320-214 самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли Самарқанддаги аэродромга ўз йўналишини ўзгартирди.

Бундан ташқари, UZBEKISTAN airways’нинг Москва – Тошкент рейсидаги Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ҳам пойтахтдаги ноқулай об-ҳаво ва кучли ёғингарчилик туфайли Самарқандга йўл олди.

Ундан аввал UZBEKISTAN airways’нинг Дубай – Тошкент йўналишидаги Airbus A320 neo самолёти об-ҳаво шароитлари туфайли пойтахт аэропортига биринчи уринишда қўна олмаганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари