Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентда киберфирибгарлар гуруҳи қўлга олинди
Место рекламы

Тошкентда киберфирибгарлар гуруҳи қўлга олинди

Пойтахтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари киберфирибгарлар гуруҳини қўлга олди.

rmfhj_82kniuqqbjcu25-fnuzujxm1l8-1

«Ўзбекистон 24» телеканалининг мухбирларига кўра, 17-19 ёшда бўлган шахслар банк карталаридан пулларни ўғирлашган.

«Улар банкоматлар ва компьютер клубларига бориб, у ердан 1-1,5 миллион сўм пул олишган. Унинг акаси бор эди ва у пулларни ўша акасига берарди», – деди гувоҳлардан бири.

Маълум бўлишича, қўқонлик ёш йигит Россиядан олиб келинган турли хил сим-карталар ва Webmoney иловаси орқали миллионлаб сўм пулларни ўғирлаган. Бунда унга қўшнилари ёрдам беришган. Кўпинча болаларни даволаш учун пул йиғган одамларнинг пластик карталаридан пул ўмарилган.

Яқинда кибержиноятчилар Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланди.

«Мен бир пайтлари Paynet тизими билан ишлаганман. Бир куни қўшним келиб, Telegram’да одамлар хайрия учун пул йиғадиган кўплаб каналлар борлигини айтди. У фирибгарлар шу тарзда пул йиғишини таъкидлади. Мен унга ишондим», – деди қўлга олинган шахс.

Хусусан, кибержиноятчилар Чилонзор туманида яшовчи фуқаронинг 24 миллион сўм пулини ўғирлашган.

«Менга 65 минг сўм ўтказиб беришди ва кўпроқ пул ўтказишни режалаштиришгани учун гўшакни қўймаслигимни сўрашди. Кейин мен хабарнома олдим ва улар мендан махсус кодни сўрашди. Мен уларга барча рақамларни бердим. Икки дақиқадан сўнг барча пуллар банк картамдан йўқолди», – деди жабрланувчилардан бири.

Қўлга олинганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда, жиноий иш қўзғатилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

fqhilge3vtjlorkbzojo3pfnbk2lmrwz

Автомобиль ҳаракатланишига махсус рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини янгилади. Давлат хизматлари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари