Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Тошкентда икки ҳафтада аҳоли орасида 500га яқин ҳолат аниқланган. Президент пандемияга қарши курашда янги босқич бошланаётгани ҳақида
Место рекламы

Тошкентда икки ҳафтада аҳоли орасида 500га яқин ҳолат аниқланган. Президент пандемияга қарши курашда янги босқич бошланаётгани ҳақида

Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада 551 ҳолатдан 482таси аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Тадбир аввалида давлат раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, охирги пайтда юртимизда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, энг ёмони, аҳоли ўртасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътибор қаратди.

«Жумладан, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум  қолаётгани афсусланарли. Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шундай хавотирли ҳолат кузатилмоқда.

Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётганини кўрсатиб турибди. Бугун пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади.

Қанчалик қийин бўлмасин, бу босқичда карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт. Ҳар бир ишимизни эҳтиёткорлик билан, оқибатини пухта ўйлаб, нафақат ўзимиз, балки оиламиз ва фарзандларимиз олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этиб бажаришимиз керак. Акс ҳолда, барча саъй-ҳаракатларимиз йўққа чиқиши ҳеч гап эмас. Ишончим комил, анча билим ва тажриба орттирган, бағрикенг ва матонатли халқимиз бу босқичдан ҳам, албатта, муносиб ўтади», деди Шавкат Мирзиёев.

Республика махсус комиссиясига ўз фаолиятини қайта бошлаётган корхона ва ташкилотлар, бозор ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишлари ҳамда санитария назоратини кучайтириш, оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ва меҳнат жамоалари орасида тушунтириш ишларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Аҳолига хизмат кўрсатадиган, улар билан бевосита мулоқотда бўладиган барча муассасалар ходимларини коронавирус бўйича мунтазам тестдан ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ilflzuj19-fbjwhojhzjp9hv0txfayxq

Оҳангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор қорамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят ҳокимлиги

Оҳангарон туманидаги қорамолчиликка ихтисослашган “Қурама қорабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли қорамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари