Главная / Жамият / Тошкентда давлат кўчмас мулкининг ижараси қимматлашди
Место рекламы

Тошкентда давлат кўчмас мулкининг ижараси қимматлашди

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги қарори билан Тошкент шаҳрида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг минимал ставкалари тасдиқланди, деб ёзади Norma.

ijara-680x383

Давлат кўчмас мулки жисмоний ва юридик шахсларга алоҳида тартибда, ижарага олувчи, баланс эгаси ва давлат мулкини ижарага бериш ҳудудий марказлари ўртасида уч томонлама шартнома тузиш йўли билан ижарага берилади.

Бунда бино ва қурилмалар учун ижара ҳақи ставкаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланган минимал ставкалардан паст бўлиши мумкин эмас.

Аввалги йилларда бўлгани каби ижара ҳақи ставкалари ижарага олувчининг иқтисодий фаолияти, яъни ижарага олинувчи майдондан фойдаланиш мақсадларига қараб фарқланади. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, индексация миқдори ўртача 70 фоизни ташкил этди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

qvzebahsp7yqam2mwhydgk1swwgy-yw

июлга қадар имтиёзлар бекор қилинади». Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти билан интервью

Янги солиқ тизими иқтисодиёт барқарор ўсиши тамойили билан амалиётга киритилмоқда. Иқтисодий ўсиш суръати барқарор бўлмаса, …