Главная / Жамият / Тошкентда автобусларни юқумли касалликларга қарши дезинфекция қилиш бошланди
Место рекламы

Тошкентда автобусларни юқумли касалликларга қарши дезинфекция қилиш бошланди

Турли юқумли касалликлар вируслари кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан тузилган шартномага мувофиқ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу санитария тадбири бир ҳафта давом этади. Бу муддатда автосаройлар ва улардаги транспорт воситалари ҳамда Тошкентдаги барча шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Хитойда тарқала бошлаган хавфли юқумли вирус — коронавирус бугунги кунга келиб глобал миқёсдаги фавқулодда ҳолатга айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу вирус қурбонлари сони 600 нафарга яқинлашди.

4-5 февраль кунлари Ўзбекистон Хитой ва Ухандаги фуқароларини эвакуация қилиш ишларини амалга оширди. Учта чартер рейсда (иккитаси Пекиндан ва биттаси Ухандан) жами 580 киши олиб келинди. Уларнинг айнан қанчаси Ухандан олиб келингани аниқ эмас. Эвакуация қилинганларнинг барчаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида махсус тайёрланган санаторийларда икки ҳафта давомида карантин ҳолатида сақланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

krieexo9lqdn2yn_ukzfm2hgit9-qvcd

Uzbekistan Airways: Коронавирус туфайли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди

Пекиндан Тошкент аэропортига учинчи чартер рейс етиб келди Фото: Uzbekistan Airways Коронавируснинг тарқалиши туфайли одамларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари