Главная / Иқтисодиёт / Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгартирилди
Место рекламы

Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгартирилди

 «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати Тошкентда давом этаётган қурилиш ишлар туфайли бир нечта автобусларнинг ҳаракат ва йўналиш жадвалларига ўзгартиришлар киритилганини хабар қилди.

Хабарга кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» аҳоли талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда ўз тасарруфидаги йўналишларни мувофиқлаштириб бормоқда. Талаб юқори бўлган автобус йўналишлари ҳаракати ва жадваллар сонига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Февраль ойидан бошлаб яна қатор йўналишлар ўзгартирилади. Жумладан, 2-автобус саройига қарашли 49-«ТТЗ–Дўстлик метроси» йўналиши ҳаракати тўғри йўналишда Авиасозлар кўчасининг «Авиясозлар саройи» бекатидан Авиасозлар, Қорасув, Алимкент, Элбек кўчалари орқали «Дўстлик» метросигача этиб ўзгартирилди.

63-«Қорасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даҳа» йўналиши Олтинтепа кўчасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йўли ва Мирзо Улулғбек кўчалари орқали ўтадиган бўлди.

83-«Юнусобод 6-даҳаси – Экскаватор заводи» йўналиши эндиликда Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кўчалари орқали ўтади.

199-«Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти» йўналиши автобуслари ўз ҳаракатини «Жисмоний тарбия институти» бекатидан Қанғли, Феруза, Навоий кўчалари орқали «Оқ қовоқ» маҳалласидан давом эттиради. Бу йўналиш эндиликда «Экскаватор заводи – Оқ қовоқ маҳалласи» деб юритилади.

Шунингдек, 4-автобус саройига қарашли 8-«Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси» йўналиши автобуслари ҳам эндиликда Шокирариқ, Турсунзода, Меҳригиё Паркент йўли, ТҲАЙ ва Турсунзода кўчалари орқали Сергели 7-даҳа АШБга қадар ҳаракатланади.

Бундан ташқари йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14, 24, 60, 63, 89, 96- ҳамда 4-автобус саройининг 8, 32, 38, 57, 80, 84, 122, 135-йўналишларнинг жадваллари сонига ҳам ўзгартиришлар киритилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tqss4v3th2rcxaea-wxozeiwp8y9wj-l

Самарқанд халқаро аэропортининг янги кўриниши китоб шаклида бўлади

Самарқанд халқаро аэропорти 62 миллион доллар эвазига янгича кўриниш олмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари