Главная / Жамият / Тошкентда 80 йил аввал йўқолган ва қиймати 1 млн доллардан ортиқ хазина топилди
Место рекламы

Тошкентда 80 йил аввал йўқолган ва қиймати 1 млн доллардан ортиқ хазина топилди

Ўзбекистон миллий университети олимлари Тошкент марказидаги эски бинолардан бирида олиб борилган қидирув ишлари вақтида ертўладан 80 йил аввал йўқолган ва миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга хазина топди.

Фото: «Kun.uz»
Фото: «Kun.uz»

Бино 1870 йилларда қурилган бўлиб, унинг ертўласи остида яна бир яширин ҳужра мавжуд бўлган. Бу ҳужрага тушиш жойи кўмилиб кетганлиги сабабли салкам 80 йил бу ҳақда ҳеч ким билмаган.

Ноёб санъат асарлари, китоблар, олтин-кумуш танга ва идишлар, черков деворларига ишланган қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлдан ясалган буюмлар шулар жумласидан.

28908708710014-680x453
Фото: «Kun.uz»

«Kun.uz» нашрига кўра, ҳозирда топилмалар музейга олиб келинмоқда. Айрим топилмалар реставрация ишларини олиб бориш учун махсус лабораторияга топширилиши режалаштирилган.

Ушбу топилмалар орасида Тошкентдаги княз Романов саройининг ноёб коллекциялари, Тошкентга Европа ва Санкт-Петербургдан келган машҳур дворянлар ва олимлар, Сталин репрессияси қурбонлари ҳамда генерал Жўрабек уйидан йўқолган ашёлар ҳам мавжуд.

2890870871005-680x453
Фото: «Kun.uz»

Николай Димо исмли бадавлат рус фуқароси ушбу хазинанинг Ўрта Осиёга олиб келинишига сабабчи бўлган шахс эканлиги билдирилмоқда.

Ҳозирча топилмаларнинг аниқ сони, номи ва қиймати тўлиқ эълон қилингани йўқ. Қидирув ишлари ЎзФАнинг тарих ва археология соҳасидаги академик экспертлар гуруҳи билан давом эттирилмоқда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

o3bdo6oajaos_54gwulycbcd4qomzufm

Яйра Абдуллаева оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари