Главная / Жамият / Тошкентда 22 мартдан автобус, метро ва «маршрутка»лар ҳаракати тўхтатилади
Место рекламы

Тошкентда 22 мартдан автобус, метро ва «маршрутка»лар ҳаракати тўхтатилади

21 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида 22 мартдан Тошкентдаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур йиғилишнинг 8-сонли баёнида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унга кўра:

  • 22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъи назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;
  • йўловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;
  • шаҳардаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;
  • жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭОМ) томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади;
  • ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

Мутасаддиларга Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда йўналишсиз таксиларда ташиш билан шуғулланувчилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.

Тошкент шаҳрида 22 мартдан фақат енгил автомобиллар, яъни дезинфекция қилинган йўналишсиз таксиларда йўловчи ташилишига рухсат берилди. Айни вақтда қонуний тарзда мазкур фаолият билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари ўзларига тегишли бўлган автомашиналарни шаҳардаги 8 та автобус саройида Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳеч қандай тўловсиз дезинфекциядан ўтказишлари мумкин.

«Йўловчи ташишга Тошкент шаҳар СЕОМ назоратидан ўтмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади. Шу билан бирга барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туриш сўралади», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мурожаатида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 21 март соат 23:59 ҳолатига кўра, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 41 та ҳолат аниқланган. Мамлакатда 21 мартдан ошхона ва чойхоналар, барча кўнгилочар муассасалар фаолияти тўхтатилган, 23 мартдан сўнг тўйлар ўтказилиши тақиқланади. Расмийлар аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни, карантин тартибига риоя этишни сўрамоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tgm-f_-mzzyt3gi0sacki1orbp3uxqws

Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси коронавирусдан зарарланиш оқибатида оламдан ўтди. Фото: Reuters Ўзбекистоннинг Нью-Йорк …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари