Главная / Жамият / Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларидаги ер майдонлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади
Место рекламы

Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларидаги ер майдонлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларида бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Тошкент вилояти Тошкент ва Зангиота туманларида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, бўш турган ер майдонларида саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги қишлоқ хўжалиги ерларини саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;

Тошкент вилояти Тошкент туманида бўш турган, фойдаланилмаётган ер майдонларида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш;

kbipfclqsrmy3qikxlmj1u9ciukd__a

Тошкент вилояти Тошкент Зангиота ва Чиноз тумани ҳокимлиги захирасидаги ер участкалари ҳамда манзилли дастурни амалга ошириш учун ажратиладиган ер участкалари истисно тариқасида аукционсиз, туман ҳокимлари ҳокимларининг қарори билан, ер участкаларини электрон аукцион орқали сотиш учун белгиланган бошланғич қиймат миқдорини икки йил давомида ҳар чоракда мутаносиб равишда бўлиб тўланиши шарти асосида лойиҳа ташаббускорларига бириктириб бериш;
тушган маблағлар “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини молиялаштириш учун тўлиқ йўналтириш.

Тошкент вилояти ҳокимлиги:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда манзилли рўйхатга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва лойиҳаларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб тасдиқлайди;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда манзилли рўйхатга киритилган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳажмларига эришилишини, маблағларни самарали ва тўлиқ ўзлаштирилишини ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва зарур амалий чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.

Тошкент вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда лойиҳаларнинг қиймати ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан манзилли рўйхатга заруратга кўра ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ушбу қарорда кўрсатилган мақсадда, тижорат банкларига манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича кредит шартномаларининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ва молиялаштириш бошланишини таъминлаш тавсия этилади.

Бунда, белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали Тошкент вилояти Тошкент, Зангиота ва Чиноз туманларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар энг кам иш ҳақининг 2500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан, тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Тошкент вилоят ҳокимлигига кичик саноат зонасида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ белгиланган тартибда электр энергияси, табиий газ ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш чорасини кўради.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳар чорак якунида манзилли рўйхатга киритилган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боришни таъминлайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

f07oz_bfhwvlprl4t2zlnxjoz0j_fg8u

Бозор олдидаги йўлларда кузатилаётган тирбандлик – муаммо биргина Қўшработда эмас

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги марказий деҳқон бозори олдидаги тирбандлик транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилмоқда. Гарчи йўл …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари