Главная / Жамият / Тошкент вилоятида кам даромадли 1000 та оилага бир бошдан қорамол берилмоқда
Место рекламы

Тошкент вилоятида кам даромадли 1000 та оилага бир бошдан қорамол берилмоқда

25 март куни Оққўрғон туманида кам даромадли ҳамда боқувчисини йўқотган 41 та оилага бир бошдан соғин сигир топширилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Беҳзод Қобулов хабар берди.

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор ва ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Минг оилага – минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси доирасида вилоят ҳокимлиги томонидан саховатпеша инсонлар, ҳомийлар ва корхона-ташкилотлар кўмагида кам даромадли мингта оилага қорамол ҳадя қилинмоқда. 25 март куни Оққўрғон туманида камбағал ҳамда боқувчисини йўқотган 41 та оилага бир бошдан соғин сигир топширилди”, дейди Беҳзод Қобулов.

Тошкент вилояти ахборот хизмати раҳбарининг айтишича, камбағал оилаларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган “Минг оилага – минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси яқин кунларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилади. Мазкур тадбир Тошкент вилоятида камбағалликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг бир кўриниши ҳисобланади.

Президент Мирзиёев бошчилигида 27 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни камайтириш, бунинг учун эҳтиёжманд оилаларга ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш ўрнига уларни касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш зарурлиги алоҳида таъкидланган эди.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида уй шароитида карантинда ўтирган эҳтиёжманд оилаларга 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 17 хил тиббий-гигиеник воситалар бепул тарқатилмоқда.

“Вилоятимизда уй шароитида карантинда сақланаётган фуқароларга ижтимоий ҳимоя кўрсатиш борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда. Коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин тартибига амал қилиб уйда ўтирган, бироқ кундалик зарурий маҳсулотларга эҳтиёжманд оилаларга ҳокимлик томонидан керакли ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, вилоят ҳокимининг топшириғи билан 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 17 хил тиббий-гигиеник воситалар бепул тарқатилмоқда”, дейди Беҳзод Қобулов.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

qgx6mvmose82bgwo-pqjddiefxxpsuzm

Коронавирус тўғрисидаги уйдирмалар: ахборот гигиенасининг 7 қоидаси

Интернет ва ижтимоий тармоқлар Covid-19 коронавируси тўғрисидаги маълумот ва хабарларга тўлиб кетди. Экспертлар фойдаланувчиларни ахборот …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари