Главная / Спорт / Тошкент спорт тиббиётига бағишланган катта халқаро конференцияга мезбонлик қилмоқда
Место рекламы

Тошкент спорт тиббиётига бағишланган катта халқаро конференцияга мезбонлик қилмоқда

Тошкент шаҳри «Спорт тиббиётининг долзарб муаммо ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилмоқда, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Фото: МОҚ матбуот хизмати
Фото: МОҚ матбуот хизмати

8 ноябрь, пайшанба куни халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбир Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташаббуси билан, Миллий олимпия қўмитаси кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда спорт тиббиётининг ривожланишида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг ўрни беқиёс эканлиги, мазкур конференция ўзаро фикр алмашиш, тажриба орттириш йўлида ўзига ҳос ахборот майдони бўлишини таъкидлаб ўтди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдушукур Содиқов «Ўзбекистонда спорт тиббиётининг кеча ва бугуни» мавзусида чиқиш қилди. Россиядан ташриф буюрган таниқли академик, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари спорт тиббиёти врачлари ассоциацияси президенти Борис Поляев Россия спорт тиббиётининг ҳозирги замон ютуқлари ҳақида гапириб берди.

Япониялик олим, 2020 йилги Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий ҳайъят аъзоси Ишида Хироюкининг «Спортда тўсатдан ўлимни олдини олиш стратегияси» мавзусидаги маърузаси йиғилганларда катта қизиқишга сабаб бўлди. Конференция давомида яна бир қатор муҳим мавзулардаги чиқишлар, мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган. Конференция бугун, 9 ноябрь куни ўз ишини якунлайди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

photo_2018-10-28_07-30-52-680x408

Ўзбекистон Кубоги. АГМК—«Пахтакор». Асосий таркиблар эълон қилинди

Бугун, 28 октябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал баҳси бўлиб ўтади. Унда Олмалиқнинг АГМК …