Главная / Маданият / «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ: пойтахтда бир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда
Место рекламы

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ: пойтахтда бир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда

Бугун қайси бир ҳудудда бўлманг, барча қулайликларга эга, замонавий уй-жой мажмуалари, шаҳарчалар бунёд этилаётганининг гувоҳи бўласиз.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан намунавий лойиҳалар асосида жуда кўплаб янги турар-жой мажмуалари барпо этилмоқда. Тошкент шаҳрининг деярли ҳар бир туманида бунёд этилган ва этилаётган янги, замонавий ва кўркам кўп қаватли уйлар бугун шаҳримиз кўркига кўрк қўшмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон ва кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПҚ-2660-сонли Қарорига асосан «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан қурилаётган янги уй-жойларни ташқи электр таъминотини қуриш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган 2017 йилда пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 4 минг 88 квартирага мўлжалланган 102 та кўп қаватли уй қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. 2018 йилда эса 4 минг 40 квартирали 120 та кўп қаватли арзон ва қулай уй-жойлар барпо этилди.

2019 йилнинг бошида Сергели туманида қурилиши бошланган мазкур участкалар бўйича уй-жойлар бугунги кунда тўлиқ якунига етказилиш арафасида. Дастурни амалга ошириш натижасида жорий йилда бир неча мингдан ортиқ шаҳар оилалари замонавий, шинам ва қулай хонадонларга эга бўлади.

Уйлар шу йилнинг охиригача қуриб битказилиши ва фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, айни вақтда, мазкур хонадонларни ташқи электр таъминотининг сифати ва мустаҳкамлигини яхшилаш учун «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг ва туман электр тармоқлари корхоналарининг ишчилари кеча-ю кундуз тинимсиз меҳнат қилмоқдалар.

Жорий йилда Сергели туманидаги янги қурилаётган мавзенинг 8-участкаси бўйича 30,0 км узунликдаги 10 кВли ҳамда 25,8 км узунликдаги 0,4 кВли кабел тармоқлари ётқизилди. Шунингдек, мавзенинг «Истиқбол» нимстанцияси орқали электр энергияси билан таъминловчи қисмига 10 кВ 13,9 км кабель тармоқларини ётқизиш ишлари тугатилди. Шу билан бир қаторда 16 та 2ГКТП 630 кВА трансформаторлар ўрнатилди.

Қурилаётган уйларнинг 9-участкаси бўйича 30,0 км узунликдаги 10 кВ ли, 27,0 км узунликдаги 0,4 кВ ли кабел тармоқлари ётқизилди. “Истиқбол” нимстанцияси орқали электр энергияси билан таъминланувчи қисмига – 10 кВ 10,0 км кабель тармоқлари ётқизилиб бўлинди ҳамда 14 та 2ГКТП 630 кВА трансформаторлар ўрнатилди. Мавзенинг 10 участкаси бўйича ҳам режадаги ишлар босқичма-босқич жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда мавзедаги янги бунёд этилаётган 110/10 кВли «Истиқбол» нимстанциянинг ҳам қурилиш ишлари жорий йилда бошланган бўлиб, айни дамда Т1 трансформаторга кучланиш берилди. Ушбу «Истиқбол» нимстанцияси мавзедаги барча янги 10 кВли трансформаторларга электр энергиясини тақсимлайди. Бу эса ўз навбатида мавзедаги янги уйларнинг барчасини электр энергияси билан таъминлайди.

Айни пайтда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ буюртмаси ва «Боштранслойиҳа» АЖ лойиҳаси асосида «Кўприк қурилиш трести» УК томонидан барпо этилаётган Тошкент метрополитенининг Сергели метро йўналишида қурилиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида узунлиги 6,94 километр бўлган метрополитен линияси ва 6 та бекат қурилиши белгиланган.

Қайд этиш керакки, ушбу янги барпо этилган 110/10 кВли «Истиқбол» нимстанцияси Тошкент ерусти метросини Сергели йўналишини ҳам электр энергияси билан таъминлайди.

Ушбу ишларни тез ва сифатли бажариш мақсадида, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг махсус бригада ва техникалари режа асосида фаолият юритмоқда.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

wrbregxfnfrzo20qv-skzsfyr_wyvur4

Ўзбекистонда беш ойда 245 та меҳмон уйи ташкил этилди

Бугунга келиб Ўзбекистонда фаолият юритаётган ягона реестрга киритилган оилавий меҳмон уйлари сони 346 тани ташкил …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари