Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шаҳар божхона бошқарма бошлиғи ишдан бўшатилди
Место рекламы

Тошкент шаҳар божхона бошқарма бошлиғи ишдан бўшатилди

Ботир Аҳмаджонович Дадаматов Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу тўғрисида давлат раҳбарининг тегишли фармойиши имзоланган.

Фото: Norma.uz

Ботир Дадаматовнинг ишдан олиниши ва бунинг сабаблари ҳақида Давлат божхона қўмитаси расмий хабар бермаган.

Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов жорий йил 12 февраль куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказганди. Ўша йиғилишда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2 нафар ўринбосарлари, бошқарманинг 4 нафар бўлим бошлиқлари, 2 нафар божхона пости бошлиқлари, «Арк-булоқ» божхона пости бошлиғи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев шу йил 31 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда божхона постларидан бирининг раҳбари ҳибсга олингани ва унинг уйидан 400 минг доллар топилгани ҳақида гапирган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

nf7zckqnei2fhbr3zxyqjtqlbyibxopq

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди. У ўзбекистонлик экани айтилмоқда

Банк биноси махсус топшириқли бўлинма томонидан қамал қилинди. 3 август кунининг иккинчи ярмида Украинадаги нашрлар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари