Главная / Без рубрики / Тошкент метросидаги фавқулодда ҳолат юзасидан ахборот берилди

Тошкент метросидаги фавқулодда ҳолат юзасидан ахборот берилди

Поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди.  “Ўзбекистон темир йўллари” Telegram канали орқали Тошкент метросидаги фавқулодда ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

 metro

Хабарда айтилишича, 11 октябрь куни соат 14 дан 24 дақиқа ўтганда Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли машрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган.

Ундан кейин келаётган поездларни айлантириш имконияти бўлмаган.

Шу сабабли метродаги поездлар ҳаракат жадвалини сақлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Пахтакор бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб, ҳаракати ташкил қилинди.

Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди. Юз берган техник носозлик жами 35 дақиқада бартараф қилинди ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирди.

 

Check Also

200sum

200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада бўлади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари