Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Тиббиёт соҳаси бошқарувидаги ходимларга устамалар тўланади, ҳокимларга янги ваколат берилди
Место рекламы

Тиббиёт соҳаси бошқарувидаги ходимларга устамалар тўланади, ҳокимларга янги ваколат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Фото: Shutterstock

Қарорга мувофиқ, бундан буён Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларини тайинлашда Жўқорғи Кенгеси раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишиш талаб этилади.

Ушбу талаб ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари тайинловига ҳам тааллуқли.

1 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

  • 1 йилдан 3 йилгача – 0,3
  • 3 йилдан 5 йилгача – 0,6
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,8
  • 10 йилдан 15 йилгача – 1
  • 15 йилдан 20 йилгача – 1,2
  • 20 йилдан юқори – 1,5

Бундан ташқари, қарор билан:

  • Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди;
  • Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилди;
  • ССВ тизимида штатлар кўпайтирилиши ва устамалар жорий этилиши муносабати билан, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси штат бирликлари мақбуллаштирилади.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

uaeydultokjyftbgfsohgur8to_ptlmo

9та корхонада монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади – Ҳукумат қарори лойиҳаси

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари