Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш тартиби тасдиқланади
Место рекламы

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш тартиби тасдиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат билан ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки билан ҳамкорликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини (ТСОЯЭАТ) такомиллаштириш ҳамда фойдаланиш ва назорат тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида реал вақт режимида маълумот ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш имкониятини яратади.

yk5lmudgv6rvqmi_klu9x8gjqbryqfpb

Қуйидагилар ТСОЯЭАТга тегишли ахборотларни тўғри ва ҳаққоний киритилишига, уларни ўз вақтида янгилаб борилишига ҳамда шаклланган маълумотларнинг тўғрилиги учун масъул этиб белгиланади:

ташқи савдо шартномаларининг тўлов (иш, хизмат)лар билан боғлиқ қисмига – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

товарлар ҳаракати билан боғлиқ қисмига – Давлат божхона қўмитаси.

ТСОЯЭАТда шаклланган нотўғри маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектлари қонуний манфаатларига зарар етказилганда, жумладан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жавобгарликка тортилган ҳолатларида етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича тадбиркорлик субъектлари фойдасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона қўмитаси ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки ўртасида реал вақт режимида Ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар тўғрисидаги ҳамда солиқ қарзи бўйича ТСОЯЭАТ орқали маълумотлар алмашиш иловадаги схема асосида амалга оширилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича дебитор қарздорлик муддатлари валютани тартибга солиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор қарздорликлар муддатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига биноан белгиланади ва даъво муддати ўтган қарз муддати ўтган кредитор қарз сифатида эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ТСОЯЭАТ маълумотлари асосида ҳар бир шартномалар кесимида таҳлил қилинади.

Таҳлил натижасига кўра муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги аниқланган ҳолларда, ушбу маълумотлар давлат солиқ хизмати органларининг “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсулига киритилади.

Муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги учун экспорт-импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд орқали жарима қўллаш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши таъминланади.

Даъво муддати ўтган кредитор қарздорликка йўл қўйилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан даъво қилиш муддати ўтган санадан кейинги солиқ даврида мажбурий тартибда даромадга олиниб, солиқ солиш базасига киритилади.

Реестр ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлиги ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлган импорт қилувчи хўжалик юритувчилар бўйича реал вақт режимида автоматик равишда шаклланади.

Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги асосларда реал вақт режимида ТСОЯЭАТдаги Реестрдан чиқарилади:

хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасидан кам бўлмаган миқдорда хорижий валюта тушумининг келиб тушганлиги ёки бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар киритилганда;

божхона органлари томонидан республикага “эркин муомала учун чиқариш” режимида товарлар олиб кирилганлиги ва расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарзи тўлиқ бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда.

Реестр экспорт-импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), хизмат кўрсатувчи банки, шартнома рақами, санаси ва идентификация рақами, тўлов муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар суммаси ва солиқ қарзи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг веб-сайтлари билан интеграция қилинади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар юзага келган ҳолларда улар бўйича фақат кафолатланган (аккредитив, хорижий банк кафолати, суғурта полиси) тўлов турларидан фойдаланиш ёки товарлар импорт қилинганлигини тасдиқлаш талаб этилади.

Реестрга кирган хўжалик юритувчи субъектлар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи товарларга давлат божхона органлари томонидан божхона юк декларацияларини расмийлаштиришни тўхтатиш йўли билан Реестрдан чиқарилгунга қадар чекланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

3dy8aw_rpzl9mdjar_zl1dvcwdow9upr

«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари