Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда йирик балиқчилик кластерлари уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади
Место рекламы

Ўзбекистонда йирик балиқчилик кластерлари уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади

Ўзбекистонда тўлиқ тизимли ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган балиқчилик кластерлари ташкил этилади ва уларга солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Бу ҳақда «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу кластерлар инкубация цехи, чавоқ ва товар балиқ етиштириш, юқори оқсилга бой балиқ еми, қайта ишлаш ва сақлаш каби жараёнларни комплекс қамраб олади. Ушбу балиқчилик кластерларининг йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлган тақдирда улар 2019 йил 1 январдан бошлаб дастлабки уч йил давомида барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.

Қарор билан манфаатдор вазирлик ва идоралар 2019 йил 1 февралга қадар муддатда салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари ҳамда ер майдонларини аниқлаб, 2019-2021 йилларда балиқчилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгилаб қўйилди.

Таъкидланишича, эндиликда узлуксиз сув таъминлаш имконияти бўлган сунъий сув ҳавза майдонлари мавжуд бўлган балиқчилик хўжаликларини босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштириш чоралари кўрилади.

October 12, 2017 - Prague, Czech Republic - Fishermen of Prague fish out the Pocernicky pond in Prague, Czech Republic, on Thursday, October 12, 2017. (Credit Image: © Katerina Sulova/CTK via ZUMA Press)
October 12, 2017 – Prague, Czech Republic – Fishermen of Prague fish out the Pocernicky pond in Prague, Czech Republic, on Thursday, October 12, 2017. (Credit Image: © Katerina Sulova/CTK via ZUMA Press)

Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан эквиваленти 50 миллион АҚШ доллари миқдорида “Ипотека банк” АТИБнинг устав капиталидаги давлат улуши оширилади. Ушбу маблағдан зарурат бўлганда балиқчиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун фойдаланилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили 15 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни 2019-2020 йиллар давомида тегишли йилнинг 1 февралига қадар балиқчилик лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 ноябрь куни «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасида раҳбар ўзгарган, бунга қадар ушбу лавозимни эгаллаб келган Авазхон Эргашев ўрнига «Ипотека-банк» бошқаруви раиси сифатида фаолият юритиб келган Омон Мусаев тайинланган эди

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

emomali-rahmon

Раҳмон Роғун ГЭС-ини ишга туширди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи агрегатини ишга туширди ва шу …