Главные новости
Главная / Жамият / Сурхондарёдаги божхона постида инспекцион-кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди
Место рекламы

Сурхондарёдаги божхона постида инспекцион-кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди

«Сариосиё» темир йўл чегара божхона постида замонавий инспекцион-кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Хитойнинг Nuctech компанияси ҳамкорлигидаги ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 36,8 миллиард сўмга тенг. Ушбу мажмуа ХХР гранти доирасида тақдим этилиши режалаштирилган 5 та йирик ҳажмдаги сканер қурилмаларидан иккинчиси ҳисобланади.

Ишга туширилган ушбу замонавий техника воситалари божхона назорати самарадорлигини ошириш, божхона кўригини енгиллаштириш ва назорат тадбирларини амалга ошириш учун сарфланадиган вақтни қисқартириш имконини беради.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

9ezguka3if_vtxzwwarvb41gddv6qkok

Дарсда мудраган болалар – нега мактабларда янги техник имкониятлардан фойдаланмаяпмиз?

Қўнғироқ чалинди. Эшикдан кириб келган ўқитувчи билан салом-аликдан сўнг болалар ўз ўриндиқларини эгаллашди. Биология дарси …