Главные новости
Главная / Жамият / Сурхондарёда маҳалла сайлови «ноқонуний» тарзда ўтказилган деб топилди
Место рекламы

Сурхондарёда маҳалла сайлови «ноқонуний» тарзда ўтказилган деб топилди

Жорий йилда маҳалла раислигига сайловлар аҳоли томонидан кенг миқёсда ўтказилди. Бу сайловларнинг ўтказилиши ҳар доим ҳам бир текис, адолатли бўладими? Таҳририятга ҳам сайлов жараёнлари бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушган. Шикоятларнинг кўплаб қисми сайловлар ноқонуний тарзда ўтказилиши ҳақида бўлмоқда. Шундай адолатсиз ва нотўғри ўтказилган сайлов Сурхондарёнинг Қизириқ тумани «Боғбонлар юрти» маҳалласида ўтказилган.

wfgjp68_htdl_9ubifqmqubykbxunrc5

22 май куни ушбу иш юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.

А. Алиқулов раислигида ўтказилган ушбу суд ишида аниқланишича, 8 май куни Қизириқ қишлоқ хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтган ва икки номзод тенг овоз олган. Иккинчи марта ўтказилган сайлов жараёнида номзод К.М.нинг амакиси икки марта овоз берган. Ушбу шахснинг ўзи бу ишни тан олмаган бўлса-да, ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиққан ҳолда у чиндан ҳам икки марта овоз бергани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси 2-қисмида, «Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади», деб кўрсатилган.

Шу сабабли, «Боғбонлар юрти» маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови (қарори) «натижаси» ҳақиқий эмас деб топилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

Фоҳишаликка олиб кетилаётган икки аёл тўхтатиб қолинди

Шу йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари