Главные новости
Главная / Жамият / Солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактуралар жорий этилаётган ҳудудларда семинарлар ўтказмоқда
Место рекламы

Солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактуралар жорий этилаётган ҳудудларда семинарлар ўтказмоқда

Жорий йилнинг 17—19 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Сирдарё ва Навоий вилоятларида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштириш тартиб-қоидалари бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Солиқ қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ушбу семинарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 807-сонли қарори мазмун-моҳиятини давлат солиқ хизмати органлари ходимларига ва солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибидаги Малака ошириш маркази, «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази, «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан бевосита жойларда ўтказилаётган ўқув семинарларида хўжалик юритувчи субъектлар вакилларига электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, ушбу тизимни ишлатиш механизмлари бўйича тартиб-қоидалар кўргазмали воситалар ёрдамида тушунтирилмоқда.

Маълумки, ҳукуматнинг юқоридаги қарорига асосан 2018 йилнинг 15 октябридан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятларида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.

Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради. Эксперимент натижалари бўйича мазкур механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш юзасидан таклифлар 2019 йил 1 февралга қадар киритилиши белгиланган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: «Kun.uz»

Фарғонада хонадонида нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этган фуқаролар аниқланди

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошлоқ ва Қўштепа туманидаги айрим …