Главная / Сиёсат / Сохта тадбиркорлик ва рақобатчини обрўсизлантириш декриминализация қилиниши кутиляпти
Место рекламы

Сохта тадбиркорлик ва рақобатчини обрўсизлантириш декриминализация қилиниши кутиляпти

Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турларини декриминализация қилиш режалаштирилмоқда

2020 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, тадбиркорлик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда, Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан:

  • божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган ва товар учун тўловни ихтиёрий равишда тўлаган ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби жорий этилиши;
  • тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига асосланиб жиноий уюшма сифатида эътироф этишни тақиқловчи механизмлари жорий этилиши;
  • тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турлари декриминализация қилиниши (сохта тадбиркорлик, рақобатчини обрўсизлантириш ва бошқалар) мумкин.

Давлат дастури лойиҳасида ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг 1 апрелига қадар ишлаб чиқилиши лозимлиги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил давомида Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиши маълум бўлганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

88xbbzbzgwg9xvk8kk4sgw8qpruaxdxn

Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар бўлган учинчи самолёт Тошкентга қўнди

Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент вақти билан соат 4:40да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Пекиндан Тошкентга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари