Главная / Сиёсат / Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухорода шифокорлардан мажбурий обунага пул йиғилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Место рекламы

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухорода шифокорлардан мажбурий обунага пул йиғилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Kun.uz»да эълон қилинган «Бухорода шифокорларнинг маоши мажбурий обуна учун қирқилмоқда» сарлавҳали мақолада акс этган вазият ўрганилди.

Бухоро вилояти, Вобкент туман тиббиёт бирлашмасидан «Kun.uz» таҳририятига келиб тушган мурожаатга (муаллифи сир тутилган) кўра, тиббиёт бирлашмасида ишлаётган барча тиббиёт ходимлари, ҳаттоки фаррошлар ҳам ноябрь ойи учун маошидан роппа-роса 28 фоиз миқдоридаги пул обуна учун ушланиб қолиниши тўғрисида огоҳлантирилгани ҳақида маълум қилинганди.

Вазирлик томонидан сайтга йўлланган муносабатга кўра, бу маълумот тасдиқланмаган. Пул ушлаб қолингани ёки ўтказилгани тўғрисида банк ҳужжатлари ҳам аниқланмаган.

«Вобкент туман адлия бўлими ва туман прокуратураси томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг даврий нашрларга обуна бўлиши ҳолати ўрганилиб, ходимларнинг 2017 ва 2018 йиллар ойлик маошлари текширилганда, обуна тўловлари учун ҳеч қандай тўловлар амалга оширилмагани ҳамда 2018 йилнинг ноябрь ойи ҳолати кўра ҳам ходимларнинг иш ҳақларидан тўловлар сақланмагани аниқланди», дейилади вазирлик жавобида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизнинг қайси ҳудудида бўлмасин, мажбурий меҳнат, хусусан, юқоридаги мақолада қайд этилганидек, ҳеч қандай квитанциясиз, тиббиёт ходимларининг инон-ихтиёрисиз, ойлигидан кўр-кўрона маълум бир фоиз ушланиб қолиниши каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар юз берса, уларга қарши кескин чоралар кўрилишини яна бир бор эслатиб ўтган.

Шу билан биргаликда, соҳа ходимлари ўзлари хоҳлаган нашрларга, жумладан, касб нуқтаи назаридан фойдали бўлган, тизимдаги янгилик ва хабарларни мунтазам ёритиб борадиган тармоқ нашрларига обуна бўлишлари мақсадга мувофиқлиги қўшимча қилинган.

«Эслатиб ўтамиз, мажбурий меҳнат ёки шунга ўхшаш бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар кузатилса, вазирликнинг қуйидаги 71 241-16-40, 71 239-46-10 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган Кантекс инвест тўқимачилик корхонаси билан танишди. Бу ҳақда …