Главные новости
Главная / Медиа / Скарлетт Йоханссон 40,5 млн доллар даромад билан 2018 йилнинг энг кўп маош олган актрисаси бўлди
Место рекламы

Скарлетт Йоханссон 40,5 млн доллар даромад билан 2018 йилнинг энг кўп маош олган актрисаси бўлди

Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон Forbes журнали томонидан тузилган 2018 йилнинг энг кўп даромад олган актрисалари рейтингида етакчилик қилди.

scarlett-johansson-680x454
Фото: Vanity Fair

12 ой ичида 33 ёшли актриса 40,5 миллион доллар ишлаб топган. Унинг даромадлари 2019 йилда экранларга чиқадиган «Қасоскорлар 4» фильмидаги иштирокидан сўнг тўрт баробар ошган.

Иккинчи ўринни 2020 йилда премьера қилинадиган «Малифисента 2» фильмидаги роли учун 28 миллион доллар ишлаб топган Анжелина Жоли эгаллади. Етакчилар учлигига Женнифер Энистон 19,5 миллион доллар даромад билан якун ясади.

Рейтингнинг юқори ўнлигига Женнифер Лоуренс, Риз Уизерспун, Кейт Бланшетт, Галь Гадот, Жулия Робертс, Мила Кунис ва Мелисса Маккартни ҳам кирди. Умумий ҳисобда 10 нафар энг кўп даромад олувчи актрисалар 186 миллион доллар (солиқлар чиқарилиб ташланишидан олдинги миқдор) ишлаб олган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 16 фоизга кўп демакдир.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: «Корреспондент.net»

«Тахтлар ўйини»нинг юлдузи якундаги «адолатсизлик» ҳақида гапирди

«Тахтлар ўйини» фильмида Санса Старк роли билан танилган британиялик актриса Софи Тёрнер сериалнинг якуни ҳақидаги таассуротларини …