Главные новости
Главная / Жамият / Сирдарёда пахта ҳосилини сотиб юборган фермерга жиноят иши очилди
Место рекламы

Сирдарёда пахта ҳосилини сотиб юборган фермерга жиноят иши очилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси департаментининг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура
Фото: Бош прокуратура

Текширувда мазкур  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган хом ашёни фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 миллион сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А»  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: «Kun.uz»

Фарғонада хонадонида нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этган фуқаролар аниқланди

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошлоқ ва Қўштепа туманидаги айрим …