Главная / Спорт / «Шомуродов – №1» – Россия миллий жамоаси ва «Зенит» собиқ ҳужумчиси Элдорни Дзюбадан устун қўйди
Место рекламы

«Шомуродов – №1» – Россия миллий жамоаси ва «Зенит» собиқ ҳужумчиси Элдорни Дзюбадан устун қўйди

Россия миллий жамоаси ва «Зенит» клуби собиқ ҳужумчиси Александр Панов «Спорт-Экспресс» газетасига интервью бераркан, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни Россия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб атади.

«Александр Кержаков Россия Премьер-лигасининг энг яхши уч футболчиси дея – Еременко, Дзюба ва Бакаевни танлади. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?», – дея журналист томонидан берилган саволга Панов қуйидагича жавоб берди:

«Бакаев маласида қўшиламан. Аммо унинг ҳали ёш эканлиги ва барқарор тўп сурмаётганлиги боис, иккинчи ўринга қўяман. Учинчи ўринга эса «Локомотив»нинг польшалик футболчиси Криховякни танлайман. Чемпионатнинг биринчи рақамли футболчиси эса – Шомуродов», – дея жавоб берган россиялик таниқли собиқ ҳужумчи.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов ушбу мавсумда 11та голи билан Артём Дзюбадан сўнг Россия чемпионатининг энг яхши иккинчи тўпурари бўлиб турибди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

2b39lprmmcfku_rfn-1leai3bwp5ezug

«Интер» Видаль трансферини эълон қилди

«Барселона»нинг чилилик яримҳимоячиси Артуро Видаль Италия А Сериясига қайтди. Миланнинг «Интер» клуби 33 ёшли футболчи …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари