Главные новости
Главная / Жаҳон / Шимолий Америка доллардаги миллионерлар сони ўсиши бўйича 2019 йилда етакчи бўлди
Место рекламы

Шимолий Америка доллардаги миллионерлар сони ўсиши бўйича 2019 йилда етакчи бўлди

2019 йилда 1 млн доллар ва ундан кўпроқ маблағга эга дунёдаги барча одамларнинг (High Net Worth Individuals, HNWI) умумий капитали 8,6 фоизга кўпайиб, 74 трлн долларга етган.

Бундай маълумотлар Capgemini компанияси томонидан тайёрланган World Wealth Report 2020 ҳисоботида келтирилган.

Миллионерлар сони ўсиши ўтган йил 8,8 фоизни ташкил қилган. Шимолий Америка бу борада етакчи бўлган. Бу минтақада миллионерлар сони 10,9 фоизга кўпайиб, 6,3 млн кишини ташкил қилган. Шимолий Америка 2012 йилдан бери илк бор бу борада етакчига айланган.

Рейтингда 2-ўринни Яқин Шарқ эгаллаган. Бу минтақада миллионерлар кўпайиши суръатлари 9,3 фоизни ташкил қилган ва умумий ҳисобда 800 минг кишига етган. 3-ўринни Европа 8,7 фоизлик ўсиш ва умумий ҳисобда 5,2 млн миллионер билан эгаллаган.

2019 йилда Шимолий Америкада доллардаги миллионерлар умумий капитали 11 фоизга ошиб, 21,7 трлн долларга етган. Яқин Шарқ учун бу кўрсаткич мос равишда 10,2 фоиз ва 2,9 трлн долларни ташкил қилган. Миллионерлар капитали ўсиши бўйича 3-ўринни Осиё-Тинч океани минтақаси эгаллаган – 7,9 фоиз. Бу минтақа миллионерларнинг умумий капитали бўйича 22,2 трлн доллар билан ҳамон етакчи бўлиб қолмоқда. Минтақа бу кўрсаткич бўйича 1-ўринга 2016 йилда чиққан.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

xamnvhzzul3ppsjbqdw7ztlugamxhnxv

Қозоғистон ССВ барча клиник синовлардан ўтмаган коронавирусга қарши вакцина сотиб олинмаслигини маълум қилди, Тўқаев эса Путинга табрик йўллади

Қозоғистон клиник синовларнинг барча босқичлари якунланмагунча COVID-19’га қарши вакцинани сотиб олмайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари