Главная / Жамият / Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган Кантекс инвест тўқимачилик корхонаси билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига аввалги ташрифлари чоғида Қанликўл туманига ўн миллион евро инвестиция киритиб, йирик тўқимачилик корхонаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилган эди. Ўтган вақт мобайнида корхона учун 10 гектар ер ажратилиб, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Корхонани барпо этиш енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тажрибали бўлган Кантекс инвест маъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Натижада 23 миллион евро инвестиция киритилиб, яйдоқ ерда замонавий тўқимачилик фабрикаси қад ростлади.

Айни пайтда корхонага Германия, Швейцария, Туркия ва Ҳиндистондан сўнгги русумдаги тўқимачилик дастгоҳлари келтирилган бўлиб, уларни ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Лойиҳа қиймати 38,7 миллион АҚШ доллари бўлган корхонани келаси йил биринчи чорагида ишга тушириш мўлжалланмоқда. Бу ерда дастлабки босқичда йилига 11 минг тонна дунё талабларига жавоб берадиган сифатли ип-калава ишлаб чиқарилади. Навбатдаги босқичда тўқимачилик матоси тайёрлаш, 2021 йилда амалга ошириладиган сўнгги босқичда мато бўяш ва тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, йилига 25 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Президент корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди, таъсисчилари билан суҳбатлашди.

650 га яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланадиган корхонада бугунги кунда ишчилар танлаб олиниб, шу ернинг ўзида ташкил қилинган ўқув хоналарида ўқитилмоқда, шунингдек, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги корхоналарда малака оширилмоқда.

Президент бундай корхоналарни ташкил этишдан асосий мақсад иш ўринлари яратиш экани, мамлакатнинг чет эллардаги элчихоналари билан биргаликда технология олиб келиб, корхоналарни янада кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

salom

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида

Иқтисодий тараққиёт маркази директори, иқтисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган мақоласида хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлар …